Эксклюзив репортаж. Ўзбекистон - Жанубий Корея. Марказий сектор чипталари қаерда? (ВИДЕО)

Narzulla Saydullayev
29 авг 2017
"Бунёдкор" стадиони кассаларида Ўзбекистон - Жанубий Корея учрашуви чипталари сотуви бошлангани ҳақида маълумот бергандик.

Бугун ижодий гуруҳимиз воқеа жойидан репортаж уюштириш учун "Бунёдкор" стадиони кассаси томон йўл олди.

Стадион кассаларида Ўзбекистон - Жанубий Корея учрашувига чиқарилган чипталар сотуви давом этмоқда.
Фақатгина марказий секторлар чипталари савдода йўқ. Кассада фақат дарвоза ортидаги секторлар учун чиқарилган чипталар 30 ва 35 минг сўмдан сотилмоқда. Бу нима билан боғлиқ, деган саволга ғазнадаги сотувчилар жавоб бериша олишмади.

Биз эса "Бунёдкор" стадиони маркетинг бўлими бошлиғига мурожаат қилганимизда, марказий сектор чипталари терма жамоалар марказига берилганини таъкидлади.

Чипталар мавзуси бўйича эса эртага стадион директори Воҳид Зокиров билан интервью ташкил этилиши режалаштирилмоқда. Ушбу масала бўйича батафсил жавобларни Воҳид Зокировдан олишга уриниб кўрамиз.


Ҳозирча чипталар савдоси кутилган ажиотажни тақдим этмаяпти.
Маълумотларга кўра, ҳозирга қадар 100га яқин чипталар сотилган ва кассаларда чипталар савдоси давом этмоқда.


TAS-IX

ВИДЕО


TAS-IX Эмас



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia