

Бироз аввал ўзбекистонлик форвард "Женоа" таркибига қўшилиш учун Генуяга учиб кетган. Унга "ProSportsManagement" агентлиги раҳбари Герман Владимирович Ткаченко ҳамда агент Қаҳҳор Мўминов ҳамроҳлик қилади. Маълумот учун, Элдор ва унинг ҳамроҳлари Италияга Москвадан хусусий самолётда учиб кетишган.






