UZ

Сўнгги янгиликлар

09:41"Машъал" жамоа бош мураббийининг соғлиғи ҳақида маълумот берди  0 09:14Кечаги йирик мағлубиятдан сўнг "Истанбул Башакшехир" устози нималар деди?  1 09:00Ўзбекистон Суперкубоги: томошабинлар рекорди янгиланадими?  2 08:46Кечаги дурангдан сўнг Гвардиола чемпионлик учун кураш ҳақида гапирди  2 08:20Sofascore. "Истанбул Башакшехир" йирик ҳисобда мағлуб бўлган баҳсда Шомуродов неча баҳо олди?  0 07:53Sofascore. "Манчестер Сити" дуранг ўйнаган баҳсда Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:25Ўзбекистон Суперкубоги. Бугун Ўзбек "Эл Классико"си бўлиб ўтади  4 04:25Ла Лига. "Реал Мадрид" - "Эльче" 4:1. Арда Гюлер 70 метрдан гол урди  8 04:05АПЛ. "Вест Хэм" — "Манчестер Сити" 1:1  1 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Эльче"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  14 02:55АПЛ. "Манчестер Сити" Лондонда "Вест Хэм" билан дуранг ўйнаб, "Арсенал"нинг чемпионлиги учун яхши имконият яратди  24 02:51А Серия. "Интер" ўз уйида "Аталанта"ни мағлуб эта олмади, "Наполи" ва "Ювентус"да ғалаба  3 02:25Саудия Арабистони Про лигаси. Сенсация қайд этилмади, "Ал Ҳилол", "Ал Насср" ва "Ал Шабаб"да ғалаба  0 01:22"Нефтчи"нинг "Бобур арена"даги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 00:31АПЛ. "Арсенал" ўз уйида очко йўқотишига бир баҳя қолди, "Челси" эса Лондонда "Ньюкасл"га мағлуб бўлди  24

Эдгар Бернхардт: "Онам фарғоналик бўлгани учун ўзбек клублари ҳақида кўп эшитганман" Янгиликлар

Эдгар Бернхардт: "Онам фарғоналик бўлгани учун ўзбек клублари ҳақида кўп эшитганман"

"Андижон" Тошкентдаги йиғиннинг иккинчи қисмини давом эттирмоқда.

Кеча Отабек Ғуломхўжаев шогирдлари "Жар" ўйингоҳида "Турон"га қарши назорат учрашувини ўтказди. Ушбу баҳсда маҳаллий футболчилар билан бир қаторда легионерлар ҳам синовдан ўтказилди. Жамоага келиб қўшилган асли германиялик, Қирғизистон терма жамоаси аъзоси Эдгар Бернхардт ҳам жамоанинг пойтахтдаги иккинчи йиғинида ҳам иштирок этмоқда. Кечаги назорат баҳсидан сўнг футболчи championat.asia сайтига фикрларини билдириб ўтди.

- Эдгар "Андижон" ҳақидаги дастлабки таассуротлар қандай? Янги саргузаштларга тайёрмисиз?

- Дастлабки таассуротларим яхши. Мураббий ҳақида ҳам ижобий фикр билдирган бўлардим. Бу ерга келмасимдан олдим ушбу мутахассис ҳақида менга айтишганди. Жамоанинг ўйин услуби истаганимдек. Мураббий бераётган кўрсатмаларини имкон қадар бажаришга ҳаракат қилмоқдаман. Чемпионат бошланишига бир ойга яқин вақт қолди. Тайёргарликни давом эттирмоқдамиз. Умид қиламанки янги футбол мавсумида яхши натижалар қайд эта оламиз. Бизнинг ўз мақсадларимиз бор.

- Ўзбек футболи ҳақида бунга қадар тасаввурга эгамидингиз? 

- Менга ўзбек футболи ёқади. Кўпроқ техника ва тўп билан ишлашга эътибор қаратилади. Ҳа, Қирғизистон терма жамоаси сафида Ўзбекистонга қарши ўйнаганман. Фақат бир маротаба аниқроғи 2019 йил "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтган баҳсда майдонга тушганман. Ўшанда 1:3 ҳисобида мағлуб бўлган бўлсакда, ажойиб таассуротлар қолганди. Ўзбек футболи тарихидан хабардорман. Чунки, онам Фарғонада туғилган. Улардан "Пахтакор" ва кўплаб клублар ҳақида эшитганман. 

- Жамоа сизни қандай кутиб олди? Футболчилар билан тил-топишиб кетишда муаммо бўлаётгани йўқми?

- Ҳа, "Андижон" жамоасида ёш ва тажрибали ижрочилар бор. Очиғини айтганда менга бунинг аҳамияти йўқ. Тўғри, лидер сифатида ўзимни ҳис қиляпман. Чиқишиб кетишда муаммо бўлгани йўқ. Жамоа мени яхши кутиб олди. Умуман олганда очиқ инсонман, дея оламан. Шу боис мен билан тил топишиш қийин эмас. Агар ким учундир қийин бўлса бу унга боғлиқ. 

- Клуб билан расман шартнома имзоладингизми?

- Шартноманинг яна айрим жойларини кўриб чиқишимиз керак. Ўйлайманки, ҳаммаси яхши бўлади. Лекин, Отабек Ғуломхўжаев билан ишлашни истайман",- дейди Эдгар. 

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика