Эдерсон учун мавсум тугади

Sherzod Nurmatov
17 май 2024
Эдерсон Мораес кўз косасидан жиддий жароҳат олди.

"Манчестер Сити" дарвозабони Эдерсон Мораес мавсум охиригача майдонга туша олмайди, деб хабар бермоқда клуб матбуот хизмати.

Маълумотларга қараганда, 30 ёшли Эдерсоннинг кўзида ёриқ пайдо бўлган.

"Манчестер Сити" АПЛнинг сўнгги турини 19 май куни "Вест Хэм"га қарши ва 25 май куни Англия Кубоги финалида "Манчестер Юнайтед"га қарши ўтказиши керак.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: mancity.com