Эдерсон: "Пенальтини қайтариб, "Манчестер Сити"га ёрдам берганимдан хурсандман"

Aslanov Jasurbek
18 окт 2017
"Манчестер Сити" дарвозабони Эдерсон Мораес Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 3-турида "Наполи" устидан қозонилган ғалаба (2:1) ҳақида фикр билдирди.

38-дақиқада бразилиялик Дрис Мертенс ижросидаги пенальтини қайтарди.

"Биз ажойиб ўйин ўтказдик деб ўйлайман. "Манчестер Сити" тўп билан яхши ишлайдиган жамоага тўқнаш келди. Катта куч сарфладик. Пенальтини қайтариб, жамоам ғалабасига ҳисса қўшганимдан хурсандман. Иккинчи бўлимда ўйин тенг ўтди.

Мавсум старти мен учун яхши ўтди. Тил борасида муаммолар бор, аммо жамоадошларим ёрдам бермоқда" - дейди Эдерсон.



Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: UOL