Эдди Хау: "Рақибни "тишлаб олишимиз" учун етарлича вазият яратдик"

Mirjalol Normatov
20 авг 2023
"Ньюкасл" бош мураббийи Эдди Хау "Манчестер Сити"дан учралган мағлубият ҳақида гапирди.

"Аралаш ҳиссиётлар. Бир қанча вазиятларимиз бўлди. Рақибни "тишлаб олишимиз" учун етарлича вазият яратдик, аммо бизга сифат етишмади. Иккинчи бўлимда бироз яхшироқ ўйнадик.

60-70-дақиқалар оралиғида яхши вазият бўлганди. Ўшандан кейин биз ўйин назоратини қўлимизга оламиз деб ўйлагандим, бироқ рақибимиз ҳам зўр жамоа. Прессинг қилиб тўпни олиб қўяверди.

Улар тўп билан бизни сиқишни бошлади, биз эса тўпни қайтариш учун жуда кўп куч сарфладик. Шундан кейин қарор чиқариш сифати ҳам пасайиб кетди. Бизга сўнгги паслар етишмади. Узоқ масофадан бир қанча зарбалар бердик. Бироқ ҳеч нима ўзгармади.

Бизга қийин бўлишини билгандик. Ўзимизга ишонгандик ва исталган пайтда ғалаба қозонишни ният қилгандик. Бироқ буни ўйин билан исботлаш керак эди. Бугун эса ундай бўлмади", - деди Хау.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: BBC