UZ

Сўнгги янгиликлар

13:48Бензема: "Барчага қўллаб-қувватлов учун раҳмат. Шоу давом этиши керак"  0 13:27Бугун Араб Кубогига старт берилади  5 12:04"Олтин тўп"-2021. Энг қиммат ўйинчилар  14 11:40Рангник "Манчестер Юнайтед"ни "Арсенал"га қарши ўйинда бошқара олмайди  11 11:29Пенальтилар статистикаси. "Пахтакор" бу йил 11 метрли жарима зарбасидан гол ўтказмади  21 11:07Омар Моманидан карикатура: МЮда Рангник даври бошланди  11 10:44Coca-Cola Суперлига ўтиш ўйинида VAR тизимидан фойдаланилади  15 10:38"Вест Хэм" Филлипсни "Ливерпуль"дан харид қилиши мумкин  1 10:16Жонатан дос Сантос "Лос-Анжелес Гэлакси"дан кетганини эълон қилди  0 09:50“Олтин тўп”. Роналду 2010 йилдан бери илк бор кучли учликка кира олмади  28 09:40Суперлига-2021. Агар пенальтилар бўлмаганида ким тўпурар бўларди?  7 09:30Тарихда илк бор ПСЖ футболчиси “Олтин тўп” соҳибига айланди  56 09:15ЎФАда Суперлига якунлари бўйича клублар вакиллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди  12 09:00“Олтин тўп”ни энг кўп қўлга киритган футболчилар ўнлиги  35 08:40Каррагер: “МЮ совринлардан узоқлашди, ПСЖ эса ЕЧЛ ғолиблигидан”  18

ЕЧЛ. "Реал Мадрид" сафарда "Шахтёр"га "бор-йўғи" 5 та гол урди Янгиликлар

ЕЧЛ. "Реал Мадрид" сафарда "Шахтёр"га "бор-йўғи" 5 та гол урди

Европа чемпионлар лигасининг 3-тури доирасида "Шахтёр" - "Реал Мадрид" ўйини бўлиб ўтди.

"Шахтер" – "Реал Мадрид" 0:5
"НСК Олимпийский" стадиони
Голлар
: 0:1 – 37, автогол Кривцов, 0:2 – 51 Винисиус Жуниор, 0:3 – 56 Винисиус Жуниор, 0:4 – 64 Родриго, 0:5 – 90 Бензема.

"Шахтёр" – Трубин, Додо, Кривцов, Марлон, Исмаили (Корниенко, 75), Алан Патрик (Степаненко, 79), Соломон (Маркос Антонио, 46), Майкон, Педриньо, Тете (Марлос, 46), Фернандо Педро (Мудрик, 74).

"Реал Мадрид" – Куртуа, Алаба, Милитао (Вальехо, 87), Менди (Марсело, 69), Модрич (Камавинга, 78), Кроос (Вальверде, 78), Каземиро, Васкес, Бензема, Винисиус Жуниор, Родриго (Асенсио, 78).

Огоҳлантириш: Маркос Антонио (46).

Шахтер Донецк

Лига Чемпионов - группа D . 3-тур

20/10/2021, 01:00

5
:
0
Тугади

Реал Мадрид

Сергей Кривцов - 37', Винисиус Жуниор - 51', Винисиус Жуниор - 56', Родриго - 65', Карим Бензема - 90'

Стадион: Stadion NSK Olimpiyskiy, Kyiv, 34037 томошабин

Бош ҳакам: Srdjan Jovanovic

45'
90'
46'  Тете (Ромеро Бонфим Марлос)
46'  Манор Соломон (Маркос Антонио)
47'  Маркос Антонио
74'  Фернандо (Михаил Мудрик)
74'  Исмаили Гонсалвеш (Виктор Корниенко)
79'  Алан Патрик (Тарас Степаненко)
37'  Сергей Кривцов
51'  Винисиус Жуниор
51'  Лука Модрич
56'  Винисиус Жуниор
65'  Родриго
65'  Винисиус Жуниор
69'  Ферлан Менди (Марсело)
78'  Тони Кроос (Федерико Вальверде)
78'  Родриго (Марко Асенсио)
78'  Лука Модрич (Эдуардо Камавинга)
87'  Эдер Милитан (Хесус Вальехо)
90'  Карим Бензема
90'  Марко Асенсио


Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди.

ЯНГИЛАШ


Бўлди, ҳакам финал ҳуштагини чалди ва "Реал" чиройли ўйин кўрсатиб, ишончли ғалабани қўлга киритиб, муҳим 3 очкони ишлаб олди.  

Захирадан ўйинга қўшилган Марко Асенсио голли узатма муаллифи.

90+1-дақиқа. ГОООООООЛ! Карим Бензема ҳам исмини таблога ёздириб қўймоқда.   

90-дақиқа. Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди. 

87-дақиқа. Ўзгариш! Хесус Вальехо мавсумда илк бор "Қироллик клуби" сафида майдонга туширилди. У Эдер Милитаони алиштирди.   

82-дақиқа. "Реал" тўпни ўз назоратида ушлаб турибди. 

79-дақиқа. Ўзгариш! "Шахтёр"да ҳам ўзгариш юз берди. Алан Патрик ўрнини Тарас Степаненкога бўшатиб берди.  

78-дақиқа. Ўзгаришлар! Кроос, Модрич ва Родриго ўрнига Асенсио, Камавинга ҳамда Вальверде туширилди.    

77-дақиқа. Ҳозиргина ўйинга қўшилган Мудрик Милитаога нисбатан қўполлик ишлатди.   

75-дақиқа. Ўзгариш! Фернандо ўрнига Михаил Мудрик ўйинга қўшилди.  

74-дақиқа. Марсело жарима майдонига яқин ҳудудда тўпни эгаллаб олгач, зарба беришга қарор қилди. Лекин жароҳат сабаб анчадан буён ўйин амалиётисиз қолиб кетган ҳимоячининг уринишга аниқлик етишмади.   

70-дақиқа. Хавфли вазият! Карим Бензема яхши ҳаракат қилди, бир рақибини осонлик билан алдади ва зарба йўллади, аммо Трубин бу сафар тўпни қайтаришни уддалади.  

69-дақиқа. Ўзгариш! Ферлан Менди ўрнига Марсело ўйинга қўшилди.  

68-дақиқа. Ҳужумга ёрдамга келган ҳимоячи Додо оёғини қайириб олиб, жароҳат олди чоғи. 

67-дақиқа. Хавфли вазият! Тибо Куртуа кетма-кет икки бор жамоасини қийин вазиятда қутқариб қолди. Мезбонлар орадаги фарқни қисқартириш учун қулай имкониятга эга бўлишганди.     

65-дақиқа. ГОООООООЛ! "Реал" орадаги фарқни янада оширмоқда. Бензема-Винисиус-Родриго комбинациясини охиргиси гол билан якунлади. Винисиусдан бу сафар голли узатма.

61-дақиқа. Бу сафар ҳам "Шахтёр" футболчилари бурчак зарбасидан наф чиқара олишмади. 

Алан Патрик тўпни ўзига ўнглаб зарба йўллади, Милитао боши билан тўпни қайтариб юборди. Яна бурчак зарбаси. 

60-дақиқа. Чап қанотдан уюштирилган ҳужум бурчак зарбаси билан якунланди. 

58-дақиқа. Кетма-кет "зарбалар қабул қилиб олган" мезбонлар карахт ҳолатда ҳужумга ўтишга уринаётгандек. Украиналиклар тўпни эгаллаб рақиб жарима майдончасига яқинроқ келишяптию, уёғига нима қилишни билмай қолишмоқда. 


56-дақиқа. ГООООООООЛ! Виннидан дубль! Бразилиялик футболчи рақиб ҳимоясини бир ўзи янчиб ташлади! Шунчаки супер!

55-дақиқа. "Шахтёр" футболчилари катта қийинчилик билан зарбага имкон топишди. Лекин Куртуа кучсиз зарбадан кейин осонлик билан тўпни эгаллаб олди.  

51-дақиқа. ГООООООООЛ! Винисиус орадаги фарқни иккитага оширмоқда. 

48-дақиқа. Ўйин давом этади.

47-дақиқа. Каземиро рақиб билан тўқнашгач, оёғини ушлаган ҳолда майдонда ётибди. Унга ёрдам кўрсатишлари зарур.   

Ўзгаришлар! Тете ва Соломон майдонга қайтмади. Уларнинг ўрнига Марлос ва Маркос Антонио туширилди.  

46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди! Уни Карим Бензема бошлаб берди.  

45-дақиқа. Ҳакам биринчи бўлимга умуман вақт қўшмасликка қарор қилди. Танаффус. 

45-дақиқа. Тезкор ҳужумни Родриго зарба билан якунлади, аммо ҳимоячи тўпни дарвозагача етиб боришига йўл қўймади.   

Бурчак зарбасидан кейин тўп Карим Бенземага келиб тушди, францияликнинг аниқ зарбасидан кейин Анатолий Трубин ўзини кўрсатди.  

41-дақиқа. Винисиусдан зарба, ҳимоячига теккан тўп майдонни тарк этди. 

40-дақиқа. Гол уриб олганига қарамай, "Реал" босимни давом эттирмоқда. 

38-дақиқа. автоГООООООЛ! Сергей Кривцов кутилмаганда тўпни Бенземага ўтказмайман деб, ўз даровзасига тўғрилаб юборди. Чиройли гол чиқди лекин.

36-дақиқа. Бензема жарима майдончаси марказига йўллаган тўп шерикларига етиб бормади, "Шахтёр" қарши ҳужумга қочиб кетишига Милитао йўл қўймади ва кейин Фернандо унга нисбатан қўполлик ишлатди. 

34-дақиқа.Модрич жарима майдончаси ташқарисидан зарба бериб кўрди, аммо тўп энг яқин рақибга тегиб қайтди. 

"Шахтёр"нинг ҳужуми, охирги зарбани берадиган футболчи топилмади. 

33-дақиқа. "Реал"нинг навбатдаги ҳужуми, яна Карим Бензема зарба беришга имкон топди, лекин тўп дарвозадан анча юқоридан ўтиб кетди.   

30-дақиқа. Винисиусдан узатма қабул қилган Кроос жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади, Трубин бироз қийинчилик билан тўпни қайтаришни уддалади.  

28-дақиқа. Винисиуснинг узатмасини рақиб илиб кетди ва "Шахтёр" қарши ҳужумга қочиб кетиши мумкин эди, лекин тўп узатишидаги хато туфайли барчаси чиппакка чиқди. 

26-дақиқа. Крооснинг ажойиб узатмаси ва Родриго техникасини ишга солиб, жарима майдончасига ёриб кирганди, аммо сон жиҳатдан устунликка эга ҳимоячилар хавфни бартараф этишди. 

23-дақиқа. Хавфли вазият! Мезбонлар чап қанотдан жарима майдончасига ёриб кириб кетишди ва Ферлан Менди "Реал"ни муқаррар голдан қутқариб қолди. Қўшимчасига, ён ҳаками ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этди. 

20-дақиқа. Марказда Бенземадан тўпни олиб қўйишди. Карим кўзида ва қўлида оғриқ ҳис қилмоқда. 

19-дақиқа. Кутилмаганда жарима майдончасига кираверишда тўпга эгалик қилган Каземиро зарба йўллади, леки ҳимоячи тўп йўлига тўғаноқ бўлди. 

17-дақиқа. "Реал" футболчилари рақибни майдон марказига ҳам етиб боришига йўл қўймаяпти. 

15-дақиқа. "Шахтёр" кутилмаганда қарши ҳужумга ўтиб кетди, Соломон дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориши мумкин эди, лекин Тибо чиқиб келиб, хавфни бартараф этди. 

Қайтарилган тўпни эгаллаб олган Винни зарба беришга қарор қилди, аммо жуда ноаниқ. 

14-дақиқа. Тўпни узоқ чўзмай, қайтариб олган "Реал" яна бурчак зарбаси ишлаб олди.  

Учрашувдаги биринчи бурчак зарбасидан кейин Бензема зарба беришга уринди, аммо уриниши кўнгилдагидек чиқмади. 

13-дақиқа. Лукас Васкес қанотдан тўпни жарима майдончасига йўллаганди, ҳимоячи уни майдондан чиқариб юборди. Бурчак зарбаси. 

10-дақиқа. Мезбонлар ўнг қанотдан ҳужумни ривожлантириш ниятида эди, Ферлан Менди бунга йўл қўймади ва тўпни жамоасига олиб берди.   

8-дақиқа. "Шахтёр" тўпни ўз назоратида ушлаб турибди.

6-дақиқа. Чапроқдан жарима майдончасига ёриб кирган Винисиус бир нечта футболчи ўртасида бўлишига қарамай, дарвозага аниқ зарба йўллади, Трубин ўз ўрнида. 

4-дақиқа. "Шахтер" ҳужумга ҳужум билан жавоб беришга уриниб кўрди, лекин уриниш якунига етмай қолди. 

3-дақиқа. Хавфли вазият! Ўйиндаги илк вазиятни меҳмонлар футболчилари юзага келтиришди. Родриго ривожлантириб, Винисиус ҳам иштирок этган ҳужумни Карим Бензема зарба билан якунлади, аммо ноаниқ. 

1-дақиқа. Ўйин бошланди! Уни мезбонлар бошлаб беришди. 

Жамоалар майдонга тушиб келишди ва стадион узра ЕЧЛ мадҳияси янгради.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

+14   
20 окт 01:24:00
Shakhzod
Yashshavor qoravoy, bugun ko'zimga OQpoq bo'lib ko'rinyabsan))) Olg'a RM
+6   
20 окт 01:05:45
Milan-Myu-Real
Bir birlarizni haqorat qilishi uchun saytga kirasizlarmi nima ma'no bundan
+6   
20 окт 01:03:54
Milan-Myu-Real
Orqasi qichisa eshshak tuyxonaga kelarkan
+5   
20 окт 01:21:09
☆_Habib_☆
Vini oyini yondirvoti ....
2 goli CR7ni Galatasarayga urgan golini eslatvordi ...
+5   
20 окт 01:19:09
El_Kukuy
Tahmin qilganimdek birinchi urilgan goldan keyin Shaxtyor ximoyasidagi g'ovaklar g'orga aylandi. Gaziga bos Real. Ayama
+5   
20 окт 01:14:52
ArsaBarsa
Vinisius bohsqacha o'yinchida baribir. Avvalari ko'p xato qilardi vaziyatni yo'qotardi. Ancha o'sdi
+5   
20 окт 01:09:23
☆_Habib_☆
Goooool Vini
+4   
20 окт 01:50:43
Ilkhomjon
Benzemmaaaaaaa shakarsan Alloh xayirli qisin eng zo`r musulmon futbolchi hozirgi kunda!
+4   
20 окт 00:53:10
Adham_realmadrid
Haqiqat_2 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Хотинингдан сўра)))))
It uzing ugzingga olsang buldi xotining tinch utirsin uyda))))
+4   
20 окт 00:50:08
Adham_realmadrid
Haqiqat_2 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Хуйсос, пашол.... Роналдунинг ўйнаши
Qutogimni tami ogzingdan ketmabdida?
+4   
20 окт 00:47:18
El_Kukuy
O'tgan yilgi ikki mag'lubiyat alamini olishi kerak Real bu mavsum. Avtogolmi boshqami muhimi gol urildi, buyog'iga Shaxtyor ochiladi. O'tgan yili aynan qarshi xujumlar evaziga Realni qiynagandi Shaxtyor. Bu safar ularni o'yinini o'ziga qaytarish kerak
+3   
20 окт 00:02:35
Adham_realmadrid
Olga Real madrid!
+2   
20 окт 10:31:41
Ilkhomjon
Salim negativlar фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Salohchi
Saloh chiqqaniga 3 yil boldi, Benzema Benzemaligiga 12 yil bo'ldi qaysi biri stabil va zo'r ekan?
+2   
20 окт 10:05:10
ShaxriKESH
Haqiqat_2 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Укажоним бир жаҳон футболи сайтларири айланиб чиқинг, ўзиз гувоҳи бўласиз
Аник бир факт билан ëзилган сайтни келтиринг, мани жахон футболи сайтларига айланиб чикишга вактим йук
+2   
20 окт 04:18:29
Shovkat
Chiroyli ğalaba muborak bosin
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика