

Учрашувнинг 20-дақиқасида "Реал" ҳисобни очди. Криштиану Роналду Буффон дарвозасини ишғол қилди. Шу тариқа, португалиялик ЕЧЛнинг учта финалида гол урган тарихдаги дастлабки ўйинчига айланди.
Роналду МЮ сафида 2008 йилги финалда ва "Реал" таркибида 2014 йилги финалда тўп киритганди.




