UZ

Сўнгги янгиликлар

03:11АПЛ. Роналдунинг дубли ва де Хеанинг супер сейвлари "Манчестер Юнайтед"га "Арсенал" устидан иродали ғалаба келтирди  106 02:47А Серия. "Лацио" 90+9-дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди!  1 02:30АПЛ. "Тоттенхэм" ишончли ҳисобда ғалабага эришди  1 01:30Olamsport: Маҳмуд Ислам Махачев билан бир оқшомда жанг ўтказади, Хабиб кераксиз гапларни гапира бошлади ва бошқа хабарлар  0 00:50"Барселона" Дембелега 15 кун вақт берди  3 00:30А Серия. "Қўшнилар жанги"да кучлар тенг келди  0 00:17АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Арсенал". Асосий таркиблар маълум!  14 23:58Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 23:56А Серия. "Лацио" - "Удинезе". Асосий таркиблар маълум бўлди  2 23:36АПЛ. "Тоттенхэм" - "Брентфорд". Асосий таркиблар маълум!  1 23:22Собиқ "пахтакор"чилар "Пахтакор"га тўртта гол урган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 22:50"Навбаҳор" ҳужумчиси жамоадан кетди  24 22:28Ёш "Олимпик" тажрибали "Машъал"ни Про-лигага тушириб юборган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  4 22:10Футзал. Олий лига. Бугунги баҳслардан кейин мураббийлар фикрлари  0 21:46Уан-Биссака "Арсенал"га қарши ўйинда қатнашмайдими?  4

ЕЧЛ. "Манчестер Сити" ПСЖни мағлуб этиб, гуруҳдаги пешқадамликни ўзиники қилди Янгиликлар

ЕЧЛ. "Манчестер Сити" ПСЖни мағлуб этиб, гуруҳдаги пешқадамликни ўзиники қилди

Европа Чемпионлар лигасининг 5-туридан ўрин олган учрашув якунланди.

"Манчестер Сити" — ПСЖ 2:1

Гол: 0:1 – 50 Мбаппе, 1:1 – 63 Стерлинг, 2:1 – 76 Габриэл Жезус.

Манчестер Сити – Эдерсон, Уокер, Стоунз, Рубен Диаш, Жоау Канселу, Гюндоган, Зинченко (Габриэл Жезус, 54), Родри, Бернарду Силва, Стерлинг, Марез.

ПСЖ – Навас, Хакими, Маркиньос, Кимпембе, Мендеш (Керер, 67), Эррера (Данилу Перейра, 61), Гуйе (Ди Мария, 67), Паредес, Месси, Неймар, Мбаппе.

Огоҳлантиришлар: Родри (55), Жоау Канселу (80), Габриэл Жезус (90).


ЯНГИЛАШ


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! "Манчестер Сити" ПСЖни мағлуб этиб, ўз гуруҳида 1-ўринни кафолатлади.

90+3. Неймарни тўхтатиб қолгани учун Жезус огоҳлантирилди.

90+1. Неймарнинг узатмасига Ди Мария етиб боролмади.

90. Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

89. Уолкерга нисбатан қўполлик ишлатилди.

88. ПСЖнинг ҳужуми ўхшамади, бунинг оқибатида мезбонлар қарши ҳужумга ўтиши мумкин эди, бироқ улар ҳам шошилмади.

83. ПСЖ ҳужум қиламан деб шошқалоқлик қилмоқда.

80. Канселу Мессини йиқитгани учун огоҳлантирилди.

76. ГООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Жезус мезбонларни олдинга олиб чиқмоқда. Ўнг қанотдан бошланган ҳужум чап қанотга кўчди ҳамда Бернарду Силванинг пасидан сўнг Жезус дарвозанинг ўнг бурчагини аниқ нишонга олди.


75. Ди Мария юқорига тепиш бўйича бугунги ўйин рекордини ўрнатди.

74. ЗАРБА! Неймар қулай ичкониятдан фойдалана олмади, рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган бразилиялик футболчи ноаниқ зарба берди.

70. ЗАРБА! Жезуснинг яқин масофадан чап оёқда йўллаган кучли зарбасидан сўнг Навас ўз маҳоратини кўрсатди. Баракалла, Кейлоржон!

67. ПСЖда ўзгаришлар: Гуйе ва Мендеш майдонни тарк этди, уларнинг ўрнига Ди Мария ва Эбимбе ўйинга қўшилди.

63. ГООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Стерлинг ҳисобни тенглаштирди. Родрининг ичкарига узатмасидан сўнг Уолкер марказга пас берди, Жезуснинг чалғитишидан сўнг очиқ турган Раҳим бўш қолган дарвозани ишғол қилди.

61. Данило Эррера ўрнига майдонга тушди.

60. Эррера жароҳатланган кўринади. Ўйинни давом эттира олмаслиги маълум бўлди. Данило унинг ўрнига тушишга тайёргарлик кўрмоқда.

57. Паредес яна жабрдийда ролида. Бу сафар Стерлинг унга шикаст етказди.

55. Паредесга нисбатан қўпол ўйнагани учун Паредес огоҳлантирилди.

54. "Сити"да ўзгариш: Зинченко ўрнига Жезус майдонга тушди.

50. ГОООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Мбаппе!!! ПСЖнинг онда-сонда уюштирган ҳужуми голга айланди. Ҳужумда Месси катта ҳажмдаги ишни бажарди. Айнан унинг узатмасидан сўнг Килиан дарвозабоннинг оёқлари орасидан тўпни ўтказиб, ҳисобни очди.


47. Дастлаб Маркиньос Стерлингни йиқитди, кейин эса Стерлинг Маркиньосга жавоб қайтарди. Ҳакам иккала вазиятда ҳам ўйин қоидаси бузилмаганини қайд этди.

Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлимдаги "Сити"нинг ҳужумлари мисоли сув каби

Биринчи бўлимга вақт қўшиб берилмади, танаффус.

45. Стерлингнинг зарбаси атиги 3 метрча юқоридан кетди.

44. ЗАРБА! Мбаппе чап қанотдан кучли айланма зарба йўллаганди, бироз ноаниқ кетди.

43. ПСЖ ўз ярим майдонидан нарига ўтолмай қолди.

40. Мессига алданган Канселу унга билмасдан тарсаки тушириб юборди.

38. Ҳакам ортга қайтаётган Эррерага халал бериб қолди. "Сити" эса ҳужум уюштиришда давом этмоқда. ПСЖда "юлдузли учлик" бор эди-я, адашмасам.

35. Мезбонлар кетма-кет ҳужум ташкил этиб, меҳмонларни қамал ҳолатига келтирмоқда.

34. Энди Марездан айлантирма зарба ва Навасдан сейв.

33. ЗАРБА! Гюндоганнинг кучли зарбаси "бум" этиб дарвоза тўсинига тегиб қайтди.

32. "Сити" футболчиси ҳакамни ҳам "ўзимиздан" деб ўйлаб, пас берди.

30. Прессинг оқибатида ПСЖ оддий вазиятда хатога қилишга мажбур бўлди.

Уйқу келса ҳам на илож

28. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Яна комбинацион ўйин ва якунда Зинченконинг зарбасига ҳимоячилар блок қўйишди.

27. Мендеш чап қанотдан олдинга бориб, зарба йўллади, Эдерсонга бу қийинчилик туғдирмади.

26. Месси Ҳакимини олдинга бошлаганди, бироқ марокашлик футболчи тўпни йўқотди.

22. Родри Мбаппега нисбатан анча кескин ўйнади. Француз форварди оқсоқланганча ўрнидан қимирлади.

20. "Сити" ҳужумлари, асосан, ўнг қанотда, Марез орқали амалга ошмоқда. Унинг узатмасидан сўнг Гюндоган бош билан зарба йўллади, ноаниқ.

18. ЗАРБА! Тиниб-тинчимас Марез яна фаоллик намойиш этиб, хавфли зарба йўллади, бу ерда посбон вазифасини Ҳакими бажариб берди, у боши билан тўпни қайтарди. 

17. Неймар ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

16. Неймар Диашнинг зарбини "татиб кўрди".

13. Марез йиқилди, ҳакам эса жим бўлди.

10. Яна ўнг қанотда Марезнинг фаоллиги кўзга ташланди. Унинг Стерлингга узатмасини сўнгги лаҳзада Ҳакими олиб қўйди ва қарши ҳужум бошлади, бироқ ҳужум тезлиги кейинчалик сусайди.

8. "Сити" прессинг уюштирмоқда. Рақиб жарима майдонида қаршисида жамоанинг 5-6 футболчиси таъқиб қилмоқда.

5. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Жарима зарбасидан сўнг Родри боши билан зарба йўллади, Кимпембе деярли чизиқдан тўпни қайтарди. Ҳисоб очилиши мумкин эди.

5. Марезга нисбатан қўполлик ишлатилди. Мезбонларда стандарт вазият юзага келди.

2. Марез ўнг қанотдан Гюндоганни олдинга бошлади, бироқ Илкай тўпга ета олмади.

1. Учрашувни ПСЖ футболчилари бошлаб берди.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди.

Бугун уйқуга ўрин йўқ. Ҳатто мухлислар ҳам матнли трансляцияни кузатиб боришга шай

Бугунги учрашувни Даниэле Орсато бошчилигидаги италиялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Унга қанотларда Алессандро Жаллатини ва Фабьяно Прети ёрдам бериб боради. Тўртинчи ҳакам сифатида Лука Пайретто ишлайди.

Айни дамда гуруҳдаги вазият

1-турдаги жамоаларнинг ўзаро учрашувида Гуэй ва Мессининг голлари парижликларга 2:0 ҳисобидаги ғалабани тақдим этган.

Жамоалар 6 маротаба ўзаро куч синашган. Уладан тенг ярмида "шаҳарликлар"нинг қўли баланд келган, икки ўйин дуранг билан якунланган ва атиги бир баҳсда парижликлар зафар қучган.

Бугунги баҳсни мезбонлар таркибида Кевин де Брюйне, Ферран Торрес, Лиэм Делап ва Бенжамен Менди, меҳмонлардан эса Александр Летелье, Рафинья ҳамда Юлиан Дракслер ўтказиб юборади.


Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! Яқин икки соат давомида қизиқарли футбол гувоҳи бўламиз.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

+11   
25 ноя 02:57:09
Anvar- sity_man
City Psj kazyollarini yedirdi
+7   
25 ноя 00:27:21
ishonch
Кечки 1:00! Жин урсин европанинг у ёқдан бу ёққа суриладиган вақтини. Қизиқиш ўлгур уйқуга йўл бермаяпти.
+5   
25 ноя 02:09:34
Fanat_Euro_football
Kazimboy qaydasiz Messi assist qildi
+5   
25 ноя 00:47:02
Azamjon_173
Псж таркиб жихатдан кучли кориниши мумкин лекин тактик жихатдан Гвардиола барибир оз созини айтади.
+4   
25 ноя 03:00:25
PAKO XENTO
Messini ugli uxladimi
+4   
25 ноя 02:15:41
Ливерпул /1/
Ман Ситига қойил ПСЖни биринчи таймда анча мазасини қочириб ташлади дейишим билан ПСЖ санчиб кетяпти.Ажойиб ўйин
+3   
25 ноя 02:54:25
Shakhruzz Tadjik
Vay bechora Psj tugadiku qani u qirol ko'rinmadi. Birinchi o'rin bilan chiqish Psjga emas ekan.
+3   
25 ноя 02:44:05
Tiki Taka Bet Bet
Real 3:0 ga yutyapti, PSJ yutqazyapti, kecha barsa yutolmadi. Shunchaki Kazimni axvoliga Mayminlar qolib eshaklar yig'lashi kerak
+3   
25 ноя 02:35:02
Shakhruzz Tadjik
Ana 2-1 City davay
+2   
25 ноя 03:03:35
MIRZAYEV O'KTAMJON
Gesuz xujumchilik xususiyati yoqolib boryapti degan edi. X Xamidov. Mana javob.
+2   
25 ноя 03:03:05
Жахонгир Жахонгир
Vazirkhan фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Бу М.Сити хар қандай клубни енга оладию шу Мессини кўрса мазаси қочарди. Шу сафар нимадир қилара. Ўзи нафақат М.Сити балки АПЛни барча клублари Мессини кўрса мазаси қочади.
Шуни айтинг айникса Ливерпуль (3-0) кегин (4-0) углавой Ди голи эххх гапирма гап куп
+2   
25 ноя 02:42:19
Aktami & Chelsea _ Neftchi &
Pullar jangida hozircha BAA lik shayxlar g'olib xD
+2   
25 ноя 02:28:08
Shakhruzz Tadjik
Fanat_Euro_football фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Kazimboy qaydasiz Messi assist qildi
Hozir kelib ko'radi assist Messini nomiga emas
+2   
25 ноя 02:23:41
Ливерпул /1/
Шу ўйини бўлса.
Бугун Сити Псжни ҳўрлайди
+2   
25 ноя 00:23:01
to'g'riso'z
Финалга тенг уйин кутамиз жамолардан
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика