

Учрашувнинг 3-дақиқасидаёқ мезбонлар ҳисобни очишди. Мусса Дембеле "Сити" дарвозасини ишғол қилди. Шундай қилиб, Гвардиола бошчилигидаги инглизлар бу мавсумда ЕЧЛда илк бор гол ўтказиб юборишди.
"Сити" гуруҳ босқичининг 1-турида "Боруссия М" устидан 4:0 ҳисобида устун келганди. Плей-офф босқичида эса Руминиянинг "Стяуа" клуби икки ўйинда умумий 6:0 ҳисобида таслим қилинган эди.



