UZ

Сўнгги янгиликлар

18:50Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириш эҳтимоли ҳақида гапирди  1 18:48Суперлига. "Пахтакор" - "Қўқон-1912" 0:0 (МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ)  16 18:40Суперлига. "Навбаҳор" - "Сурхон" 0:0 (матнли трансляция)  35 18:32"Аталанта" форварди Сапата фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин  2 18:11"Челси" Тиагу Силванинг шартномасини узайтириш бандини фаоллаштиради  0 18:00Кахи Махарадзе миллий чемпионатда "Локомотив" таркибидаги 150-ўйинини ўтказди  0 17:48"Атлетико" "Удинезе" ярим ҳимоячиси де Пауль учун даъвогарлик қилмоқда  0 17:27К-лига. "Канвон" "Ульсан Хёндэ"га қарши ўйинда 90+3 дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди  1 17:01Ла Лига. "Атлетико" бугун бўлиб ўтадиган "Реал Сосьедад"га қарши ўйин учун қайдномасини эълон қилди  4 16:45Olamsport: Камару Усман яна жанг қилмоқчи, UFC раҳбари Фергюсон ҳақида фикр билдирди ва бошқа хабарла  2 16:41Локателли ПСЖга ўтишга тайёр  0 16:18Ўзимизнинг карикатура: Суперлигада "Андижон"нинг ишлари юришмаяпти  9 16:06"Пахтакор" футболчиларида чарчоқ аломатлари бор. Бугун кўп гол кўрамиз". Нўъмон Ҳасанов бугун қайси жамоага мухлислик қилишини айтди  13 16:01Тебас Суперлига ташкил этилишининг бош ташаббускорини айтди. Бу Перес эмас!  8 15:57Артур Геворкян ҳозир қаерда?  13

ЕЧЛ. Ўта асабий руҳда ўтган ўйин якунланди — Пеп илк бор "Ман Сити" билан финалга чиқди Янгиликлар

ЕЧЛ. Ўта асабий руҳда ўтган ўйин якунланди — Пеп илк бор "Ман Сити" билан финалга чиқди

ЕЧЛнинг ярим финали жавоб ўйини якунланди.

"Манчестер Сити" – ПСЖ 2:0
4 май, "Этихад Стэдиум"
Голлар
: 1:0 – 11 Марез, 2:0 – 63 Марез.

"Манчестер Сити" – Эдерсон, Уокер, Рубен Диаш, Стоунз, Зинченко, де Брюйне (Габриэл Жезус, 82), Гюндоган, Фоден (Агуэро, 85), Фернандиньо, Марез, Бернарду Силва (Стерлинг, 82).

ПСЖ – Навас, Флоренци (Дагба, 75), Кимпембе, Диалло (Баккер, 82), Маркиньос, Ди Мария, Эррера (Дракслер, 62), Паредес (Данилу Перейра, 75), Верратти, Икарди (Кин, 62), Неймар.

Огоҳлантиришлар: Эррера (22), Зинченко (71), Верратти (71), де Брюйне (74), Кимпембе (87), Данилу Перейра (89).

Четлатиш: Ди Мария (69).


Манчестер Сити

Рияд Марез - 11', Рияд Марез - 63'

Лига Чемпионов УЕФА. Плей-офф . Semi Finals-тур

05/05/2021, 00:00

0
:
2
Тугади

ПСЖ

Стадион: Etihad Stadium, 0 томошабин

Бош ҳакам: Бьерн Куиперс

45'
90'
8'  Александр Зинченко
11'  Рияд Марез
63'  Рияд Марез
63'  Фил Фоден
72'  Александр Зинченко
74'  Кевин Де Брюйне
82'  Кевин Де Брюйне (Габриэль Жезус)
82'  Бернарду Силва (Рахим Стерлинг)
85'  Фил Фоден (Серхио Агуэро)
22'  Андер Эррера
62'  Мауро Икарди (Мойзе Кин)
62'  Андер Эррера (Юлиан Дракслер)
69'  Анхель Ди Мария
71'  Марко Верратти
75'  Леандро Паредес (Данилу Перейра)
75'  Алессандро Флоренци (Колен Дагба)
83'  Абду Диалло (Митчел Баккер)
87'  Преснель Кимпембе
89'  Данилу Перейра


Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди. 


ЯНГИЛАШ


Пеп Гвардиола тарихда илк бор "Манчестер Сити" билан бирга ЕЧЛ финалига чиқмоқда. Эътиборингиз учун ташаккур. Нима бўлганда ҳам унутманг, футбол шунчаки ўйин, ундан фақатгина завқ олиш зарур. Асабингизни яқинларингиз учун асранг.  

Бўлди, "Сити" ҳимоячилари тўпни узоқлаштиришди ва шу паллада Бьорн Кюйперснинг финал ҳуштаги янгради. 

Бразилияликнинг ўзи зарбани амалга оширди, аммо жуда ноаниқ.

90+1-дақиқа. Неймар ўзи учун қулай нуқтадан жарима зарбаси бериш имкониятини ишлаб олмоқда. 

90-дақиқа. Ўйиннинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди.  

89-дақиқа. Огоҳлантириш! Данило қўполлиги учун карточка билан "сийланди". 

88-дақиқа. Неймар гол уришни жуда истамоқда, лекин бугун ниятига ета олмайдиганга ўхшайди.    

87-дақиқа. Кимпембе Габи Жесусни очиқчасига "чопди". Бу ҳаракатни бошқачасига таърифлаб бўлмайди.  

Мбаппе трибунадан майдонга маъюс боқиб ўтирибди...

85-дақиқа. Ўзгариш! Фоден ўрнини Агуэрога бўшатиб беряпти. 

82-дақиқа. Ўзгариш! ПСЖда эса Абду Диалло ўрнига Баккер тушди. 

82-дақиқа. Ўзгаришлар! Кевин Де Брюйне ўрнига Жесус, Бернарду Сильва ўрнига эса Рахим Стерлинг майдонга туширилди.   

79-дақиқа. Буёғига "Сити" тўпни рақибга деярли бермаяпти ва кетма-кет ҳужумлар уюштирмоқда. 

77-дақиқа. Фил Фоден имкониятга эга бўлиши билан, кучли зарба йўллади, аммо тўп устунга тегиб, майдонни тарк этди. 

74-дақиқа. Огоҳлантириш! Бу сафар Кевин Де Брюйне рақиб оёғига зарба берди ва огоҳлантирилди. 

Яна фол... Вератти рақиб футболкаси сифатини текшириб кўрди. 

72-дақиқа. Огоҳлантириш! Паредес билан "ёқалашишга" киришгани учун Зинченко ҳам сариқ карточка ишлаб олмоқда.  

71-дақиқа. Огоҳлантириш! Энди Вератти очиқчасига Фил Фоденни тепиб қулатди.  

69-дақиқа. ҚИЗИЛ КАРТОЧКА! Буёғига Анхель Ди Мариянинг асаби дош бермади. 

68-дақиқа. Кайл Уокер таваккал қилиб ўтирмай, тўпни майдондан чиқариб юборди. Бурчак зарбаси.

Инглизлар амалда беллашув тақдирини ҳал қилишди. Энди парижликлар 3 та гол уриши... Қийин бўлса керак. 

63-дақиқа. ГОООООООЛ! Қарши ҳужумда Махрез иккинчи голни урди. 

62-дақиқа. Эррера ва Икарди учун бугунги ўйин якунланди. Уларнинг ўрнини Дракслер ва Мойзе Кин эгаллади. 

61-дақиқа. Рубен Диаш яна боши билан Эрреранинг анча кучли зарбасини қайтаришга муваффақ бўлди.  

59-дақиқа. Рияд Махрез қанотда тўпни ўзидан олиб қўймоқчи бўлган Вераттига нисбатан қўпол ўйнади. 

55-дақиқа. ПСЖнинг навбатдаги ҳужуми хавфли бўлди, лекин Неймар ўзига ортиқча ишиониб юборгандек... Бразилиялик охиригача ўзи ўтишга ва зарба йўллашга қарор қилди, аммо Зинченко ва Диаш тўпн дарвозагача етиб боришига ҳам имкон беришмади. 

54-дақиқа. Кейлор Наваааас бирга-бир вазиятда жамоасини қутқарди. Қўшимчасига ҳакам Фоден ўйиндан ташқари ҳолатда бўлганини маълум қилди. 

Иккинчи уринишдан кейин бош ҳакам ҳужумдагилар қоидани бузди деб топди.  

52-дақиқа. Вератти жамоасига бурчак зарбаси ишлаб берди. Узатмадан кейин Фернандиньо тўпни қайтарди. Яна стандарт.

48-дақиқа. ПСЖ тезкор ҳужум уюштирди ва бўлимдаги биринчи имконият Ди Марияда бўлди, лекин унинг зарбасидан кейин тўп ҳимоячига тегиб қайтди. 

47-дақиқа. Майдон қордан деярли тўлиқ тозаланган ва иккинчи бўлимда биз яхшироқ футбол кўришга умид қилсак бўлади. Бундан айниқса футболчилар хурсанд бўлса ажаб эмас. 

46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди! Уни "Ман Сити" бошлаб берди. 

Ҳозирча танаффус, бир оз дам олиб, яна қайтамиз. Умид қиламизки, бизни янада қизиқарлироқ, шиддатли ҳужумларга бой иккинчи бўлим кутиб турибди.   

45+3-дакика. Бўлди, ПСЖ тўпни қўшиб берилган дақиқаларнинг сўнггисида олиб қўйдию, аммо ҳужумга ўтишга улгурмади.  

45+2-дакика. "Сити" кетма-кет икки марта бурчак зарбасини амалга оширди, лекин иш охирги зарбагача етиб бормади.  

45+1-дакика. Кутилмаганда Маркиньос хатога йўл қўйди ва Де Брюйне тўпни ундан олиб қўйди, лекин қўллаб-қувватловчилар камлиги сабаб, ҳужум ривожланмади.    

45-дакика. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди. 

44-дакика. Ди Мария жарима майдони чизиғига етай деганда тўпни Неймарга ўтказиб бера олмаяпти. Акс ҳолда Неймар зўр вазиятга чиқиб кетиши мумкин эди.   

43-дакика. Рубен Диаш кучли узатмани боши билан қайтаришга муваффақ бўлди. Бурчак зарбасидан эса меҳмонлар самара чиқара олишмади. 

40-дакика. Ди Мария хавфли қарши ҳужумни бошлаб бериши мумкин эди, лекин майдоннинг ҳолати аргентиналик нормал тўп оширишини амалга оширишига имкон қолдирмади. Жаҳон даражасидаги футболчилар бундай вазиятларда бу қадар кўп хато қилиши тасодиф эмас.   

38-дакика. Бернарду Сильва майдон марказида Неймарга нисбатан анча қўпол ҳаракат қилди. Бразилиялик норозилигини яшириб ўтирмаяпти.  

37-дакика. "Ман Сити" жарима зарбасини амалга оширди, лекин Кевин Де Брюйненинг узатмасини ҳимоячилар қайтаришга муваффақ бўлди.  

36-дакика. Чап қанотдан ривожланган ҳужумнинг сўнгги фазасида тўп Андер Эррерага келиб тушди ва испаниялик ярим ҳимоячи кучли зарба берди, лекин яна ноаниқ.

33-дакика. ПСЖ рақиб дарвозаси томон йўл топа олмаяпти, жарима майдонига яқинлашиш, бемалол зарба беришга имкон топа олишмаяпти парижликлар.

30-дакика. Илк дақиқаларда тўпни, устунликни рақибга топширган мезбонлар секин-аста ўйин борасида ҳам мувозанатни тиклашмоқда. Навбатдаги ҳужумни КДБ зарба билан якунлади, бироз ноаниқ.  

28-дакика. "Сити" кўп ҳужум қилмаётган бўлсада, рақиб жарима майдонига яқинлашса, хавфли вазият юзага келмоқда. Бироқ бу сафар Флоренци тўпни майдондан чиқариб юбориб, бунга йўл қўймади. 

24-дакика. Бугун илк дақиқалардан келиб чиқиб, "Сити" таркибида Зинченко энг фаол ва муҳим футболчилардан эканлигини таъкидлаш лозим. Украиналик футболчи ҳам тўпни олиб қўйишда, ҳам ҳужумларни ривожлантиришда жуда фаол. 

22-дакика. Огоҳлантириш! Асаблар-асаблар... Керак эмас жойда, фақатгина кўп гапиргани учун Андер Эррера сариқ карточка ишлаб олди.  

19-дакика. Кутилмаганда Анхель Ди Мария зарба йўллаб қолди ва тўп дарвоза ёнгинасидан ўтиб кетди. Ҳозирча "омад қуши" "Ман Сити" томонда десак муболаға бўлмайди.  

16-дакика. Узоқ давом этган ҳужумни бурчак зарбаси учун рақиб жарима майдончасига келган Маркиньос гол билан якунлашига тўсин йўл қўймади. 

15-дакика. Парижликлар прессинг эвазига тўпни олиб қўйди ва жарима майдонига яқинлашаётган Неймар йиқитилди. Жарима зарбасини жабрланувчининг ўзи амалга оширди ва Фернандиньога теккан тўп, майдонни тарк этди. 

Тезкор қарши ҳужум чап қанотдан ривожланди, Александр Зинченко олдинга ўтиб, тўпни марказроқдаги Кевин Де Брюйнега етказди, бельгияликнинг зарбасидан кейин тўп ҳимоячига тегиб, Рияд Махрезга бориб тушди ва у имкониятидан унумли фойдаланди. 

11-дакика. ГОООООООООЛ! "Ман Сити" биринчи ҳужумдаёқ ҳисобни очмоқда! 

Аммо "VAR" хонадагилар ҳамкасбларига шошмасликни ва вазиятни такроран кўришни маслаҳат беришди, ўз кўзлари билан такрор кўрганидан кейин тўп Зинченконинг елкасига тегиб, ўтиб кетганини тушунди ва қарорини бекор қилди.   

6-дакика. Пенальтиии!!! Ҳакам нуқтага ишора қилмоқда. 

3-дакика. ПСЖ кутилганидек илк дақиқалардан ҳужумга ташланди. 

Бугун зерикмаслигимиз турган гап. Қўшимчасига, стадион оппоқ қорга бурканган. Май ойида бунақаси камдан-кам бўлади. 

1-дакика. Учрашув бошланди!

Жамоаларнинг асосий таркиблари маълум бўлиб улгурган.

"Манчестер Сити" - ПСЖ

"Этихад"

"Манчестер Сити" - Эдерсон, Уолкер, Диаш, Стоунз, Зинченко, Фернандиньо, Гюндоган, Бернардо, Махрез, Фоден, де Бруйне.

ПСЖ - Навас, Флоренци, Маркиньос, Кимпембе, Диалло, Паредес, Эррера, Верратти, Ди Мария, Неймар, Икарди.

Манчестер Сити

Рияд Марез - 11', Рияд Марез - 63'

Лига Чемпионов УЕФА. Плей-офф . Semi Finals-тур

05/05/2021, 00:00

0
:
2
Тугади

ПСЖ

Стадион: Etihad Stadium, 0 томошабин

Бош ҳакам: Бьерн Куиперс

45'
90'
8'  Александр Зинченко
11'  Рияд Марез
63'  Рияд Марез
63'  Фил Фоден
72'  Александр Зинченко
74'  Кевин Де Брюйне
82'  Кевин Де Брюйне (Габриэль Жезус)
82'  Бернарду Силва (Рахим Стерлинг)
85'  Фил Фоден (Серхио Агуэро)
22'  Андер Эррера
62'  Мауро Икарди (Мойзе Кин)
62'  Андер Эррера (Юлиан Дракслер)
69'  Анхель Ди Мария
71'  Марко Верратти
75'  Леандро Паредес (Данилу Перейра)
75'  Алессандро Флоренци (Колен Дагба)
83'  Абду Диалло (Митчел Баккер)
87'  Преснель Кимпембе
89'  Данилу Перейра

Рейтинг: +30   

Фикрлар

+15   
05 май 02:08:08
Жама Жама
Хайер ПСЖ АЛАМЛАР БАРСАНИ КАСОСИНИ ГВАРДИОЛА ОЛДИ
+14   
05 май 02:09:00
Хусан-1
Ман Ситини уйинини куриб Футбол бу жамоави уйин эканлигини урганса булади.Псж дан эсаДунёнинг хамма юлдизларини йгиб уйнаса хам жамовавий уйин олдида ип эшолмаслигини курсатди.Франсия чемпиоанатида ПСЖга тенглашадиган команда йук Ангиля чемпионатида ундай эмас хар кандай команда муоммо тугдириши мумкин ракобат кучлик.Урганадиган нарсамиз бе ерда Битта командани кучайтирган билан халкаро уйинларда хеч нарсага эришиб булмаслигида.Ситига кайинги уйинларида омад. Мухлисларини табриклайман чиройли галаба билан.(барса мухлиси).

.
+12   
05 май 00:14:47
MIRZAYEV O'KTAMJON
Navs Maxrezni tushlaringda ko'rasaaaaaan! Gooooooool
+10   
04 май 23:51:53
city
Ситига омад. Босларинг
+9   
05 май 02:10:28
Isroiljon Qosimov
БУ ЙИЛ ИККАЛА КУБОК ҲАМ МАНЧЕСТЕРГА КЕТАДИ, ШЕКИЛЛИ
+8   
05 май 02:20:39
El_cucuy_17
11 vs 11 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Albatta muxlislik qilsin, baribir sharxda betaraf bo'lishi kerak-da.
Bitta narsaga tushunmayman bu yerda real yoki barca o'ynamadi . Nmaga realchilar hamma yerda Xayrulla Hamidovga osiladi. U hech qachon Barcelona muhlisiman demagan. Ammo Gvardiolani yaxshi ko'rishini aytgan . Misol uchun Davron Fayziyev va Orif Tolipov realga muhlis ular asosan realga urg'u beradi buni hamma biladi. Lekin hech qachon Barcelona muhlislari ularga qarshi yozmaydi . Bilaman realchilar Gvardiolaga qarshi chunki bir paytlar rossa qonatgan Realni shuning uchun PSJ ga muhlislik qildilar . Lekin cityni o'yniga aralashmalar . Biz City muhlislari ertaga real bn ham sharhlovchi Davron Fayziyev va Orif tolibov bn ishimiz yoʻq qancha ballada yozishsa ham. Lekin omad
+8   
05 май 02:17:06
##### #####
МAKS фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Соткин хакам ... Тоза пеналтини бермади ...
Сандака галамиз овотган нафасинданам нолисан
+8   
05 май 02:09:38
MIRZAYEV O'KTAMJON
Ana endi anti sitichilar xoxlaganch minus bos. 10 ta akaund ing bo'lsa xammasidan bos. Zora shu bilan ovunsang.
+8   
05 май 01:43:10
Isroiljon Qosimov
НЕЙМАРЖОН БАРСЕЛОНАГА ҚАЙТАҚОЛГИН
+8   
05 май 01:10:39
Bayern №1
SITI GEGEMON EKANINI ISBOTLAYABTI. BAVARIYA bilan oʻyinda PSJ Levandovski va Gnabri yoʻqligidan unumli foydalangan edi. Siti esa xaqiqiy darajani koʻrsatyapti. PSJ kotta oʻyinlarda yoʻqolib qoladi. Xatto Bavariya yuqotishlar bilan boʻlsada PSJdan yaxshi oʻynagan edi. SITI bu oʻyini bilan finalga eng haqli klub.!
+8   
05 май 00:21:54
TuRoNYaYpAn777
Jonindan solasan Sity Pep bu yil seni yiling boladiyu
+8   
04 май 23:59:54
Barsa.uz
Челсеа ва Реалга хурмат саклаган холда айтаман бу уйин финалдан олдинги финал булади кани кеттик мазза килиб футбол курелик,иккала клубгаям омад кучлиси ютсин
+7   
05 май 02:38:39
DON KARLEONE
Гвардиолани галабаси реалчилага ёкмапяпти шунчали алам коганмикин хама негатив фикр шулада бронтаси тан омади койилее
+7   
05 май 02:12:43
Isroiljon Qosimov
ХАҚИҚАТДАН ҲАМ РУБЕН ДИАШ КЕЛГАНИДАН СЎНГ СИТИҲИМОЯСИ ЎТА КУЧАЙДИ
+7   
05 май 01:57:30
UniPall Inc.
Fernandinyo zor oynadi.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика