ЕЧЛ форматида яна ўзгариш бўлиши мумкин
06 фев 23:25
Янгиликлар
ЕЧЛ форматида яна ўзгариш бўлиши мумкин
УЕФА ЕЧЛ плей-офф ўйинларида қўшимча бўлимларни бекор қилиш вариантини кўриб чиқмоқда.
Унга кўра, учрашув асосий вақти дуранг билан якунланган тақдирда пенальтилар сериясига мурожаат қилинади. Бироқ бу эҳтимолий ўзгариш 2027 йилгача бўлмайди.
Айрим собиқ футболчилар 15 дақиқадан иборат икки таймнинг бекор қилинишини исташган ва бу ҳолат тизиқ тақвимда футболчиларга камроқ юклама тушишини маълум қилган.
УЕФА бу ишни кейинчалик кўриб чиқишини ва ҳозирги пайтда буни кўриш нормал ҳолат эмас деб ҳисоблаган. Исталган ўзгариш УЕФАнинг тартиб-интизом қўмитаси томонидан тасдиқланади.
2021 йилда УЕФА еврокубокларда сафардаги гол қоидасини бекор қилганди. Бу йилдан эса еврокубоклар формати тамомила ўзгартирилди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Фикрлар