

Манбага кўра, “Челси” дарвозабони Эдуар Менди ва ярим ҳимоячи Н'Голо Канте жароҳатидан тузалиб, жамоавий машғулотларга қайтди. Иккала футболчи ҳам ўзини яхши ҳис этмоқда ва ЕЧЛ финалида жамоасига ёрдам бериши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, “аристократлар” 29 май куни бош соврин учун “Ман Сити” билан кураш олиб боради.



