

Саралаш босқичида “Трабзонспор” икки ўйин натижасига кўра “Копенгаген”га, “Фенербаҳче” эса “Динамо К”га мағлуб бўлди. Шундай қилиб, 1995/96 йилги мавсумдан бери илк бор ЕЧЛ гуруҳ босқичида турк клублари бўлмайди.
Қайд этиш жоизки, бу мавсум финали Истанбулда ўтади. Гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими эса бугун Тошкент вақти билан 21:00 да старт олади.



