Дзаньоло учун Саудия Арабистонидан супер таклиф келди
16 июл 2023 12:16
Янгиликлар
Дзаньоло учун Саудия Арабистонидан супер таклиф келди
"Галатасарой" футболчиси Николо Дзаньоло фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин.
"La Gazzetta dello Sport" хабарига кўра, 24 ёшли футболчига Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" клубидан 4 йилга мўлжалланган, ҳар мавсумга 30 млн евро маош тўланадиган шартнома таклифи келиб тушди. Ҳозирча бу таклиф оғзаки бўлиб, футболчи бунга розилик билдирса, "Ал Ҳилол" турк клубига расмий таклиф жўнатади.
Дзаньолонинг ўзи бу шартномани кўриб чиқишни истамоқда. 24 ёшли хавбек Саудия Арабистонига кетадиган навбатдаги юлдузли футболчилардан бири бўлиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, "Ал Ҳилол" бунга қадар Рубен Невеш, Калиду Кулибали ва Сергей Милинкович-Савич билан шартнома имзолади. Шунингдек, Александр Митрович билан ҳам музокаралар олиб борилмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
18:55
Асрор Алиқулов: "Ўз майдонимиздаги охирги ўйинда мухлисларга ғалаба совға қилишни мақсад қилгандик" 1
championat.asia
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади
Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?
Фикрлар