UZ

Сўнгги янгиликлар

17:14"Бавария" "Боруссия Д" ҳимоячиси билан музокаралар олиб бормоқда  0 16:34"Ливерпуль" ПСЖ вингерини Салоҳга ўринбосар сифатида кўрмоқда  0 15:59Бундеслиганинг ноябрь ойидаги энг яхши ўйинчиси аниқланди  1 15:32"Фенербахче" сардори ҳибсга олинди. У нимада айбланмоқда?  0 15:05"Қўқон-1912" грузиялик ярим ҳимоячи билан ҳамкорликни давом эттиради  1 14:44"Ювентус" ва "Интер" Украина терма жамоаси етакчисига қизиқиш билдирмоқда  0 14:10"Манчестер Юнайтед" молиявий ҳисоботни тақдим этди. Рэтклиффнинг кескин қарорлари қандай самара берди?  0 13:37Муҳаммад Салоҳ Саудияда ўйнаган собиқ жамоадоши билан учрашди  6 13:06"Динамо" яна бир дарвозабон билан келишувни узайтирди  0 12:58Суперлига-2025. Уйда Сергеев, меҳмонда Норчаев гол уришни яхши кўради  1 12:36TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал жанглари ва бошқалар  1 12:03"Қўқон-1912" ўз легионери билан шартномани 2 йилга узайтирди   0 11:38Эшитдик-да! Ҳамиджон Актамов — "Бухоро" бош директори  7 10:45Карим Бензема ЖЧда ўйнашга қарши эмас  2 10:18Холанд: "Менимча, давлат мадҳиясини куйлаганимда йиғласам керак"  8

Дунёнинг энг ажойиб стадионлари - "Камп Ноу" Янгиликлар

Дунёнинг энг ажойиб стадионлари - "Камп Ноу"

Испаниянинг Барселона шаҳрида жойлашган дунёнинг энг чиройли стадионларидан бири бўлмиш "Камп Ноу"га фотосаёҳат қиламиз.

Эслатиб ўтамиз, кеча сайтимизнинг расмий телеграм каналида 5та стадион ўртасида сўровнома ўтказган эдик ва унда "Камп Ноу" ғолиб чиққан эди.


"Камп Ноу" - Испания

Клуб: "Барселона"

Очилган йили: 1957 йил 24 сентябрь

Қурилиш нархи: 288 миллион Pts (1957 йил) 

Архитектор: Хосеп Сотерас, Лоренсо Гарсия-Барбон 

Сиғими: 99 354

Стадион ҳақида фактлар:

- Европадаги энг катта стадион.

- "Камп Ноу" "Барселона", Испания терма жамоаси ва Каталония терма жамоасининг уй стадиони ҳисобланади.

- Стадион президентлик курсисида Франсеск Миро-Санс бўлган пайтда қурилган. У "Камп Ноу"ни эски стадион бўлмиш "Camp de Les Corts"нинг кичиклиги ва асосий рақиб "Реал"нинг "Estadio Chamartin" (ҳозир "Сантьяго Бернабеу" номи билан машҳур стадион)ни қурдиргани боис яратган.

- Стадионга 1985 йилдаги ўйинга 120 000 томошабин (рекорд) ташриф буюрган.

- 1898 йилда спорт мухлиси Ганс Гампер Барселонага ишлашга келади. Гампер 1899 йилда шаҳардаги футбол клубини тузиш учун ўйинчиларни қидиради ва Los Deportes журналига эълон беради. Охир-оқибат, у ва турли-хил давлатлардан келган 11 йигит Барселонада футбол клуби тузишади. Унинг мақсади турли хил миллат вакилларини бирлаштирадиган ва клуб аъзоларининг ўзлари томонидан бошқариладиган клуб яратиш эди. Каталонияликлар меҳмондўстлиги ва дўстона муносабатига миннатдорчилик билдириш мақсадида у жамоанинг шиорини "Mes que un club" ёки "Клубдан ҳам кўпроқ" дея номлайди. Ҳозирги кундаги клуб ҳам ўзига хос қадриятларни намойиш этади: каталонияликларга хослик, демократия ва универсаллик.

- "Камп Ноу"даги илк ўйин "Барселона" ва "Легия" (Польша) жамоалари ўртасидаги дўстлик ўйини бўлди. Учрашув 4:2 ҳисобида каталонияликлар фойдасига ҳал бўлди ва "Барселона" футболчиси Эулохио Мартинес янги стадион тарихидаги илк голни урди.


→ Дунёнинг энг ажойиб стадионлари - "Сан-Мамес"  

→ Дунёнинг энг ажойиб стадионлари - "Энфилд" 


Сиз яна қайси стадионларнинг ажойиб суратларини тошоша қилишни истайсиз, изоҳларда ёзиб қолдиринг! 


→ Дунёнинг энг ажойиб стадионлари - "Сан-Мамес" 

→ Дунёнинг энг ажойиб стадионлари - "Энфилд" 

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика