UZ

Сўнгги янгиликлар

19:00CAFA Nations Cup. Эрон Ҳиндистон дарвозасига 3 та тўп киритди  5 18:41Расман: "Ливерпуль" футболчиси "Рома"га ўтди  0 18:23"Ньюкасл" 63,5 млн евро эвазига ҳужумчи сотиб олмоқда  2 18:02Ҳусанов қанча муддатга сафдан чиққани маълум  5 17:39Эшитдик-да! Усмон Тошев ЎФА терма жамоалар бўлими раҳбари лавозимига қайтмоқда  29 17:28"Милан" ҳужумчиси "Рома"га ўтишга рози  2 17:10Абдуқодир Ҳусанов CAFA мусобақасини ўтказиб юборади  11 16:50Расман: Эрон терма жамоаси ҳужумчиси "Олимпиакос"га ўтди  1 16:27"Манчестер Юнайтед" Муҳаммадали Ўринбоевнинг жамоадоши билан келишиб олди — Here We Go!  3 16:10"Астон Вилла" МЮ футболчисини ижарага олмоқда  0 15:54Бруну Фернандеш 2020 йилдан бери АПЛда барча ярим ҳимоячилардан кўпроқ гол урди  6 15:29Манба: Паулу Бенту ЎФА таклифини рад этиши мумкин  55 15:01Расман: "Байер" Бундеслига 2 туридан кейин Тен Хагни ишдан бўшатди  10 14:44Алексис Санчес Ла Лигага қайтмоқда  0 14:18"Бетис" Антонининг трансферини ҳал қилди — Here We Go!  1

Дунё бўйлаб энг катта кўча футболи чемпионати яна Ўзбекистонда Янгиликлар

Дунё бўйлаб энг катта кўча футболи чемпионати яна Ўзбекистонда

Теглар :  Red Bull
24 мартдан 27 апрелгача Тошкент шаҳрида халқаро турнирнинг миллий босқичи бўлиб ўтади.

Бу мусобақа 4 га 4 форматида – Red Bull Four 2 Score 2025 номи остида ўтказилади. Жамоалар дарвозабонсиз, қисқартирилган майдонда ва ноёб гол ҳисоблаш тизимида рақобатлашади. Ғолиб жамоа мамлакатни Австриядаги жаҳон финалида намойиш этишга ҳақлидир. Иштирокчилар рўйхатдан ўтиши лойиҳа расмий сайтида 17 апрелгача амалга оширилади.



Red Bull Four 2 Score – бу кичик майдонда ўтказиладиган 4 га 4 футбол мусобақасидир. Ўйинлар 10 дақиқа давом этади, тўхтовларсиз ва дарвозабонсиз ўтказилади. Турнирнинг ўзига хос жиҳати шундаки, ўйиннинг биринчи ва охирги 60 сониясида киритилган голлар 2 очко ҳисобланади. Мусобақада 25 дан ортиқ мамлакат иштирок этади ва ғолиблар Австрияда, Red Bull Salzburg'нинг уй аренасида ўтказиладиган жаҳон финалида қатнашиш имкониятига эга бўладилар.
Турнир босқичлари:
     • 1-босқич: Гуруҳ босқичи – 19-20 апрель
     • 2-босқич: Плей-офф / Миллий Финал – 27 апрель
     • 3-босқич: Жаҳон финали (Австрия) - 2025 йил сентябрь

Гуруҳ босқичида ғолиб жамоа 3 очко, мағлуб жамоа эса 0 очко олади. Агар 10 дақиқадан кейин ҳисоб тенг бўлса, иккала жамоа ҳам 1 очко олади. Гуруҳ босқичида пеналти серияси ёки олтин гол тизими татбиқ этилмайди. Плей-офф босқичида эса, агар 10 дақиқадан кейин ҳисоб тенг бўлса, ғолиб олтин гол қоидаси асосида аниқланади.



Олтин гол нима: Ҳар бир жамоадан битта ўйинчи 1 га 1 ўйнайди, биринчи гол урилгунга қадар. Жамоа олтин гол урганида, ўйин тугайди ва ғолиб кейинги босқичга ўтади.

Турнирнинг миллий финали 27 апрель куни Тошкент шаҳридаги Юнусобод спорт мажмуасида бўлиб ўтади. Жамоангизни тўпланг ва лойиҳа расмий сайтида 17 апрелгача рўйхатдан ўтинг. Балки, сиз ва дўстларингиз Ўзбекистон чемпионлари бўлиб, мамлакатни Австриядаги жаҳон финалида намойиш этасиз.

Қўшимча маълумот:
• лойиҳа расмий сайти 2025
• лойиҳа афишаси 2025
• 2024-йилги Red Bull Four Two Score Ўзбекистон фотосуратлари – бу ерда
• 2024-йилги News cut (тадбирнинг хом видео кесимлари) – бу ерда
• Турли мамлакатлардан фотосурат ва видеолар – бу ерда

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика