Дубайга қандай таркиб билан учиб кетгани номаълум бўлган “Локомотив” 2 маҳалдан машғулот ўтказмоқда

Narzulla Saydullayev
11 янв 2018
Осиё Чемпионлар Лигасининг янги мавсумига қизғин тайёргарлик олиб бораётган Тошкентнинг “Локомотив” клуби айни пайтда БААнинг Дубай шаҳрида йиғин ўтказмоқда.

“Темирйўлчилар” кунига 2 маҳалдан машғулотлар олиб боришмоқда. Куннинг биринчи ярмида футболчиларнинг жисмоний ҳолатини тиклаш борасида иш олиб борилаётган бўлса, тушдан сўнг асосан тўп билан муомала машқлари бажарилмоқда.

“Локомотив” Дубай ўқув-машғулот йиғини доирасидаги илк назорат учрашувини 14 январда Шотландиянинг “Абердин” клубига қарши ўтказади.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: lokomotiv.uz