

Тўпланган барача маблағ Австралиядаги ўрмон ёнғинлари таъсирига қарши курашиш учун сарфланади. Бу ҳақида "Goal" нашри хабар қилди. Мазкур баҳсда, шунингдек, "Манчестер Юнайтед" собиқ футболчилари Дуайт Йорк ва Пак Жи-Сун, "Ливерпуль" собиқ ҳужумчиси Эмил Хески ва франциялик жаҳон чемпиони Давид Трезеге иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, Австралиянинг шарқий соҳилларини қамраб олган ўрмон ёнғинлари оқибатида 30дан ортиқ инсон ва 1 миллиарддан ортиқ ҳайвонлар нобуд бўлиб, 1000дан ошиқ турар-жойлар йўқ бўлди.



