

“Абрамович даврида клубда маълум даража бор эди, аммо бугун “Челси”га бу етишмаяпти. Янги хўжайинлар клубда кўп йилдан бери фаолият олиб борган ходимлардан қутилганини кўриш мен учун оғир бўлди, масалан, физиотерапевтлардан. Улар ўз тамоиллари ва қадриятларига қайтиши керак”, деган Дрогба.
Эслатиб ўтамиз, Боэли 2022 йил майида “Челси” бошқарувига келди. Томас Тухель истеъфоси эса ОАВ учун кутилмаган янгилик бўлди. Ҳозирда “аристократлар” АПЛ турнир жадвалида 4-ўринда бормоқда. Пешқадам “Арсенал” билан орадаги фарқ эса 8 очкони ташкил қилмоқда.



