Дракслер ПСЖдан кетиш ҳақидаги фикрини ўзгартирди

Alisher
14 май 2020
Германиялик футболчи "Парк де Пренс"да қолмоқчи.

ПСЖ вингери Юлиан Дракслер ёзги трансферлар ойнасида клубини ўзгартирмоқчи эмас.

Хабарларга кўра, Дракслер парижликлар билан тузилган шартномани сўнггига қадар клубда қолмоқчи. Юлианнинг клуб билан тузган шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Олдинроқ, Дракслер ПСЖнинг "Интер" билан бўладиган битими доирасида "Интер"га ўтиши мумкинлиги айтилган эди, аммо миланликларга бундай вариант ёқмади.


AlisherМуаллиф
Манба: Foot Mercato