Дракслер ўйин тугашидан илгари ўз-ўзидан майдонни тарк этиб, кийиниш хонасига йўл олди

Sherzod Nurmatov
24 окт 2023
Германиялик ярим ҳимоячи мазкур учрашувда дублга эришди.

Қатарнинг "Ал Аҳли" клуби футболчиси Юлиан Дракслер мамлакат чемпионати доирасида "Қатар СК" клубига қарши ўйин якунланишидан тўрт дақиқа илгари майдонни тарк этиб, кийиниш хонасига йўл олишга қарор қилди.

ПСЖ собиқ футболчиси дублга эришганига қарамай, сабабсиз тарзда майдонни тарк этгани муҳокамаларга сабаб бўлди. У чиқиб кетгач, жамоаси 10 киши бўлиб учрашувни тугатишга мажбур бўлди ва якунда 2:4 ҳисобида мағлубиятга учради.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia