UZ

Сўнгги янгиликлар

23:03Мбаппе "Реал"нинг Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинида асосий таркибда майдонга тушмайди  1 22:51Камолиддин Тожиев: "Бугун бизнинг кунимиз эмас экан"  3 22:10Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди  71 21:57Фоденнинг "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақида маълумот берилди  0 21:15Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.  223 20:58АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Астон Вилла"ни мағлуб этди ва учинчи ўринга чиқиб олди  18 20:38Финалиссима УЕФА ва КОНМЕБОЛ қарори билан бекор қилинди. Нега?  5 20:18"Ливерпуль" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  5 19:38"Барселона" — "Севилья". Таркиблар маълум  5 18:03​"Бобур Арена" Суперкубокка тайёр!  15 17:01Марушич: “Фаворитмиз? Бугун бир лаҳза ҳаммасини ҳал қилиб юбориши мумкин”  3 16:49Ўзбекистон Суперкубоги: дублга эришган футболчиларни биласизми?  3 16:09Сардор Собирхўжаев: “80-90 фоиз легионер мураббий ва футболчилар Суперлигани жуда кучсиз деб ўйлаб келишади”  4 15:39Пётр Пажишек: "Пахтакор"га келишим? Европадан ташқарида ўйнаб кўрмоқчи эдим"  4 15:01Opta "Манчестер Сити"нинг муваффақиятига ишонмаяпти  9

Дракслер: "Европа чемпионатида нималарга қодир эканлигимни исботлашим лозим" Янгиликлар

Дракслер: "Европа чемпионатида нималарга қодир эканлигимни исботлашим лозим"

Германия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Юлиан Дракслер Европа чемпионатида катта мақсадлар билан келганини ва ўз номини барчага эслатиб қўймоқчилигини айтиб ўтди.


- Ўтган мавсумнинг ҳал қилувчи палласида жароҳат олганим мени тушкун ҳолатга солиб қўйганди. Европа чемпионатига қадар тикланиш учун бор ҳаракатни амалга оширдим. Европа чемпионатига келиш учун кечаси билан тинмай меҳнат қилдим. Бу меҳнатларим эса ўз самарасини берди. Мен терма жамоадаги ёшларга маслаҳат бераманми? Менимча, бизнинг барча футболчиларимизнинг кучли жиҳатлари кўп. Уларга мени маслаҳатим шарт эмас. Мен ҳали ўз ўйинимга эътибор қаратишим керак. Ўйлашимча, яхши спорт формага кириб боряпман. Франциядаги катта турнирда ўзимни кўрсатишга ҳаракат қиламан.
Охирги ўртоқлик учрашувларида ўзимни яхши томонлама кўрсата олдим, деб ўйлайман. Қолганини мураббий ҳал этади. Жамоамиз ғалабаларга ташна, совринларга чанқоқ. Биз йирик мусобақалардаги ғалаба таъмини биламиз. Буни кўпчилик икки йил аввал ҳис этган. Яна ўша муваффақиятни Европа чемпионатида ҳам такрорлашни истаймиз. Тайёргарлик босқичлари тугади. Энди ниҳоят ҳал қилувчи ўйинларда майдонга чиқишимиз мумкин.
Украина билан ўйин қийин кечиши табиий. Ушбу рақиб охиригача курашадиган жамоалар сирасига киради. Лекин Германия ҳар қандай қаршиликларга тайёр. Барчаси ўзимизга боғлиқ.

Европа чемпионати ўзгача мусобақа. Ҳар бир ўйин катта завқ улашиши мумкин. Шу боисдан ҳам имкон кўпроқ ўйинларни томоша қилишга ҳаракат қиламан. Қизиқарли ўйинлар жуда кўп бўлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика