UZ

Сўнгги янгиликлар

00:49Артета: "Гвардиола футболчи сифатида менинг қаҳрамоним эди. У билан ишлаш ҳаётимдаги энг тўғри қарорлардан бири бўлди"  0 00:45Роналду Globe Soccer талқинига кўра Яқин Шарқда йилнинг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзод  0 23:50"Барселона" "Камп Ноу"даги очилиш ўйини учун сюрприз тайёрлаб қўйилганини маълум қилди  1 23:28ЎФА Туркиянинг етакчи қурилиш компаниялари билан учрашув ўтказди. Унда Янги Тошкент Марказий футбол ўйингоҳини бўйича лойиҳалар тақдим этилди  6 23:10"Барселона" 2022/23 йилги мавсумнинг охирида "Бавария"га бонус тўламаслик мақсадида Левандовскидан бошқа гол урмасликни сўраган  0 22:35Фабио Каннаваро: "Сафар энди бошланмоқда, бироқ биз тўғри йўлдамиз"  11 21:51"Бавария" ва "Барса" Гримальдога қизиқиш билдирмоқда  2 21:35Суперлига. "Шўртан" – "Бухоро" 1:1  0 21:09ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон беш поғона юқорилаб, Осиёнинг бешинчи жамоасига айланди  19 20:57Тони Кроос Винисиусни танқид қилди  1 20:36Криштиану Роналду АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашди  15 19:50"Боруссия Дортмунд" форварди уйидан қурол топилди  0 19:28Александр Хомяков: "Бугун ҳаракатнинг ўзи камлик қилди"  1 19:00Италия яна ЖЧ саралашида омадсизликка дуч келди — олдинда ўтиш ўйинлари. Буёғига нима бўлади?   10 18:55Асрор Алиқулов: "Ўз майдонимиздаги охирги ўйинда мухлисларга ғалаба совға қилишни мақсад қилгандик"  0

Драган Черан: "Биз таслим бўлмаймиз" Янгиликлар

Драган Черан: "Биз таслим бўлмаймиз"

ОЧЛнинг 5-турида "Ал Айн" майдонидаги ғалабадан кейин "Пахтакор" сардори Драган Черан фикрларини билдирди.

- Оғир ўйин бўлди, 7 очко тўпладик ва имкониятларни сақлаб қолдик. Яна бир ўйин қолди. Балки барчаси яхши бўлиб, 10 очко билан гуруҳдан чиқармиз. Бор кучимизни берамиз, бунинг учун имкониятларимиз етарли.

- "Ал Айн" икки кун олдин "Ал Шабаб"га қарши ўйнаганди. Балки уларга чарчоқ ҳам сабабчи бўлгандир?

- Албатта, чарчоқ ҳам сабаб бўлган. Шунингдек, улар ротация ҳам қилишди, бир қанча асосий футболчилари майдонга тушишмади. Бу ҳам бизга ёрдам берди.

- "Ал Айн" голидан кейин жамоа таслим бўлмади.

- Йўқ, таслим бўлмаймиз. Буни биз кутгандик, "Ал Айн" кучли жамоа, ҳа, ўтказиб юбордик, лекин ўйнаш керак. Кўпроқ гол уришимиз ва ютишимиз керак.

- "Пахтакор" учун мавсум деярли тугади. Драган Черанни келаси йили ҳам "Пахтакор"да кўрамизми?

- Ҳозирча ҳеч нима дея олмайман. Барчасини вақт кўрсатади. Олдимизда иккита ўйин бор. Қолишга хоҳиш борми? Албатта, бор.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика