

- "Қўқон-1912" жамоаси ўз уйида яхши ўйнайди. Умуман олганда, водий жамоалари мухлислари қаршисида кучли футбол намойиш этишади. "Қўқон-1912" футболчиларига қарши ўйнашдан кўра, уларни мухлислари қаршисида тўп тепиш қийин бўлса керак. Биз ўз ўйинимизни намойиш этишга ва ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Ўйлашимча иккала жамоа ҳам очиқ футбол кўрсатади ва мухлислар бир нечта голлар гувоҳи бўлишса керак, - дейди Достонбек Ҳамдамов.
"Бунёдкор" матбуот хизмати



