

Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Достонбек Ҳамдамов “Анжи”нинг Россия чемпионатида иштирок этадиган қайдномасидан жой олган.
Маълумот учун Ҳамдамов “Бунёдкор” сафида ўтган мавсумда 30 учрашув ўтказиб, 14 та гол уришга эришди. Унинг трансфер суммаси 1 миллион еврога баҳоланмоқда.



