Достон Турсунов: "Эртага Япониянинг ожиз тарафларига "зарба бериш"га ҳаракат қиламиз"

Sherzod Nurmatov
14 июн 2022
Ўзбекистон ОТЖ ҳимоячиси Достон Турсунов эртанги ўйин олдидан журналистларга интервью берди.

U-23 Осиё Кубоги ярим финалидан ўрин олган Ўзбекистон – Япония ўйинидан аввал футболчимиз Достон Турсунов учрашув ҳақида "Championat.asia"га фикрларини билдириб ўтди.

- Достон, аввало, Ироқ билан ўйиндаги ғалаба билан табриклаймиз. 120 дақиқалик ҳиссиётли ўйиндан сўнг йигитлар эртанги баҳсга қанчалик тайёр?

- Биз ўйинга яхши тайёрланяпмиз, барчанинг кайфияти яхши. Ўйинга тайёрмиз деб ўйлайман.

- Жамоа Японияни ўрганиб чиққан. Уларнинг муҳим жиҳатлари ҳақида айтиб бероласизми?

- Япониянинг ҳам ожиз ва кучли томонлари бор. Уларнинг ожиз тарафларини ўрганиб чиқдик. Эртага айнан шу тарафларига "зарба бериш"га ҳаракат қиламиз.

- Чорак финалда 120 дақиқа ҳаракат қилдингиз. Жисмоний чарчоқдан чиқиб кета олдингизми?

- Албатта, тикланиш яхши бўлди. Биз учун барча шароитлар яратилган. Муз, бассейн ва бошқа йўллар орқали тикланишга улгурдик.

- Эртанги учрашувга мухлисларнинг кириш-кирмаслиги ҳали аниқ эмас. Бунга фикрингиз қанақа?

Биз ҳар икки ҳолатга ҳам тайёрмиз. Агар мухлислар киришса, бизга янада куч бағишлашади. Ўтган ўйинда ҳам мухлислар бизга 11-ўйинчи бўлиб беришди. Уларнинг кириши биз учун яхши. Киритилмаса ҳам табиийки ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: championat.asia