Достон Ҳамдамов: "Қозоғистон билан яхши ўйин бўлади"

Оқил Абдубарноев
14 ноя 2022
Ўзбекистон терма жамоаси Қозоғизтонга қарши ўртоқлик ўйини олдидан машғулотларни давом эттиряпти.

Бугун "Жар" стадионида миллий жамоамиз ва "Пахтакор" футбол клуби вингери Достонбек Ҳамдамовнинг фикрларига қулоқ тутдик.

— Достон, Суперлига якунланди. Кайфиятлар қанақа?

— Аввало, "Пахтакор"нинг барча мухлисларини чемпионлик билан табриклайман. Бу ғалабани учун анча меҳнат қилдик ва кутдик. Мавсум якунланиши билан ҳаммасини унутиб, эртаси кундан Қозоғистонга қарши ўтадиган ўйин учун тайёргарликни бошладик. 

— Бу йиғинда ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз?

— Қийин деб бўлмайди. Мураббийлар билан тезроқ тикланиш учун шуғулланяпмиз. Ўйинда бор кучимизни берамиз.

— Рақиб ҳақида нима дея оласиз?

— Бу ҳақда ҳозир нимадир деёлмайман. Фақат ўйин яхши бўлишини биламан. 

— Ҳаво совуқ бўлса, томошабинлар ташрифи қанчалик бўлади?

— Иложи борича барча мухлислардан келишларини сўраб қоламиз. Худо хоҳласа, уларга чиройли ғалаба тақдим қиламиз.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: championat.asia