UZ

Сўнгги янгиликлар

16:54"Лестер" - "Челси". Кимлар асосий таркибда?  0 16:39"Андижон" - "Динамо". Таркиблар билан танишинг  2 16:10МЮдагилар ёзда 42,5 млн. еврога сотиб олинган футболчига шубҳа билан қарашмоқда  0 15:43ЦСКА - "Ростов". Таркиблар эълон қилинди  7 14:53Суперлига. "Олимпик" - "Бунёдкор" 0:1 (матнли трансляция)  1 14:48Гвардиола: "Манчестер Сити"га дунёнинг энг яхши футболчиси етишмаяпти"  14 13:50Энрике: "Ҳайратланарли томоша кўргингиз келса "Дю Солей Цирки"га боринг"  1 13:426+4+3. Кузги имтиҳондан яхши ўтдик  24 13:16Родри Пеп ва Симеоне ўртасидаги фарқни айтди  5 12:11"Реал" 11 ойдан бери "Бернабеу"да 15 млн. евро даромад келтириши кутилаётган бар-ресторанни очолмаяпти  1 11:39Пети: "Анчелотти ва яна бир неча футболчилар Мбаппе "Реал"га ўтишини хоҳламаганига ишончим комил"  18 10:54Аморимнинг МЮдаги илк трансфери бразилиялик футболчи бўлиши мумкин  1 10:20Кейн Холландга тегишли бўлган Бундеслига рекордини янгилади  6 09:47Лунин А Серияга кўчиб ўтиши мумкин  1 09:11Goal мундиал фаворитлари рўйхатини янгилади. ТОП-10да ўзгаришлар бор  7

Достон Абдураҳмонов: “Лушан футболчининг фамилиясига қарамаслигини айтди” Янгиликлар

Достон Абдураҳмонов: “Лушан футболчининг фамилиясига қарамаслигини айтди”

“Олмалиқ”нинг иқтидорли футболчиси Достон Абдураҳмонов яқинда жамоасини ўзгартирди. 24 ёшли футболчи эндиликда “Бунёдкор” шарафини ҳимоя қилади.
Шу мунособат билан Абдураҳмоновни суҳбатга чорладик.

- Достон, бир жамоада 7 йил мобайнида ўйнаб кейинчалик бошқа жамоага кўчиб ўтиш жараёни ҳар қандай футболчига осон бўлмаслиги табиий. Шу боис сиз учун ҳам “Олмалиқ” билан хайрлашиш осон кечмагандир?
- Албатта! 7 йил бу жуда катта муддат. Ҳар кимга ҳам шунча йил битта жамоада ўйнаш насиб этавермайди. “Олмалиқ” ҳудди иккинчи уйимдек бўлиб қолганди. Лекин тақдиримга шу ёзилган экан, ундан қочиб қутилиб бўлмайди.

- “Бунёдкор”га ўтишингиз қандай амалга ошди?
- Мавсум якунлангач уйда дам олаётгандим. Шунда ушбу клуб вакили мен билан алоқага чиқди ва жамоага таклиф этди. Таклиф аниқ эди. Кўрикдан ўтиш учун эмас, шартнома тузиш борасида ташаббус билан чиқишди.  Қолаверса “Олмалиқ” билан амалдаги шартномам тугаб бораётганди. Шу боис “Бунёдкор” вакиллари билан учрашиб, гаплашдик. Музокара ҳар икки томонни қониқтиргани боис келишувга эришдик.

- “Қалдирғочлар”нинг таклифи кўпроқ нимаси билан эътиборингизни тортди?
- Олий лигада 7-8 йилдан буён ўйнаб келаётган бўлсам, ҳали бирорта совринни қўлга киритмадим. “Бунёдкор” билан эса уни амалга ошириш учун жуда яхши имконият туғилганини тушуниб етдим. Бундан ташқари ушбу клуб келаси йил ОЧЛда ҳам иштирок этади. Мақсадим Ўзбекистон Кубогини ютиш ва мамлакат чемпиони бўлиш. Умид қиламанки, янги жамоам билан ушбу мақсадларимга етаман.

- Яхши биламизки, олий лигада сизни Игорь Шквирин кашф этганди. Бу мураббий қўли остида 8 йил ўйнадингиз. У билан хайрлашиш қандай бўлди?
- “Бунёдкор” таклифини қабул қилишдан олдин энг аввало Игорь Анатольевич билан маслаҳатлашдим. Мураббий қароримни тўғри қабул қилди ва менга бу йўлда омад тилади. Керакли маслаҳатларни бериб, кетишимга қаршилик кўрсатмади. Фурсатдан фойдаланиб шу даражага чиқишимда катта ёрдам берган Шквирин ва унинг ёрдамчиларига миннатдорчилик билдираман.

- “Олмалиқ”ни кейинчалик қандай хотиралар билан эслайсиз?
- “Олмалиқ” қисқа фурсат ичида ўз ўрнига эга бўлди. У ерда ажойиб “коллектив” йиғилган. 7 йил мобайнида бир-биридан яхши воқеалар юз берди. Бу жамоага ҳеч қачон бефарқ бўлмайман.

- Эндиликда собиқ жамоангизга айланган ушбу клубни совринларга эга чиқиши учун яна қанча муддат керак деб ҳисоблайсиз?
- Тўғриси бу ҳақда аниқ жавоб айтишга қийналаман. “Олмалиқ” ҳар мавсум бошида ўз олдига юқори мақсадлар қўяди-ю, лекин нимадир етишмаяпти.

- Янги жамоада сизни қандай қабул қилишди?
- Ҳаммаси яхши. Машғулотларда ишлаяпмиз. Ҳар бир футболчи ўзини кўрсатиш учун астойдил тер тўкмоқда.

- Бош мураббий Сергей Лушан билан алоҳида суҳбатлашиш имкони бўлдими?

- Ҳа, шартнома тузишдан олдин бош мураббий билан гаплашдим. Ўзаро суҳбатимиз чоғида Сергей Иванович менга ўйинларимни кузатиб келганини ва унга маъқул тушишини айтди. Қолаверса Лушан футболчининг фамилиясига ёки унинг терма жамоаларда ўйнашига қарамаслигини билдирди. Бошқача айтганда, ким тайёр бўлса майдонга ўша футболчи тушишини таъкидлади. Мен ҳам ўз навбатида билдирилган ишончни оқлашга бор кучим билан ҳаракат қилишимни айтдим.

- Машғулотларда қандай фарқни сездингиз?
- Йиғин жуда қизиқарли ўтмоқда. Машғулотлар барибир фарқ қилади. Ҳар бир мураббийнинг футболга ўз қараши бор. Шундан экан унинг машғулот ўтказиш жараёни ҳам тубдан фарқ қилади.

- Янги жамоангизда рақобат нисбатан юқори. “Бунёдкор”да ҳам бошланғич таркибда ўйнаб кета олишингизга қанчалик ишонасиз?
- Жамоага ўтаётганда рақобатдан чўчиганим йўқ. Акс ҳолда “Олмалиқ”да қолган бўлардим. Албатта, у бор жойда ўсиш кўзга ташланади. Шуни айтмоқчиманки, “қалдирғочлар” сафига захирада ўтириш учун келганим йўқ. Машғулотларда ишлаб, ўз кучим билан асосий таркибда ўйнашга муносиб эканлигимни исботлайман. Ўйлайманки бунга эриша оламан.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика