"Дўстлик" энди рақибларини "Пахтакор" стадионида қабул қилади

Sherzod Nurmatov
25 июл 2024
Бу ҳақда ЎзПФЛ матбуот хизмати хабар берди.

Про лига иштирокчиси "Дўстлик" Тошкент мавсумнинг илк давраси учрашувларини "Локомотив" стадионида ўтказди. Эндиликда "Локомотив" таъмирлаш ишлари учун ёпилди. Клубнинг ўзи уй учрашувларини "Бунёдкор" стадионида ўтказадиган бўлди. U-21 жамоаси учун эса ТТЙМИ стадиони тайёрланди.

Шундан келиб чиқиб, "Дўстлик" Тошкент иккинчи давра учрашувларини "Пахтакор" стадионида ўтказиш юзасидан "Пахтакор" клуби билан келишувга эришди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: pfl.uz