Дортмунднинг "Боруссия" вингери инглиз грандлари нигоҳида
20 янв 16:00
Янгиликлар
Дортмунднинг "Боруссия" вингери инглиз грандлари нигоҳида
Дортмунднинг "Боруссия" клуби футболчиси Жейми Байно-Гиттенс "Челси" ва "Ливерпул"нинг асосий трансфер мақсадларидан бўлиб турибди.
"Аристократлар" ўтган ҳафта футболчи бўйича расмий таклиф юбориб улгуришди. "Ливерпуль" скаутлари эса Байно-Гиттенсни жорий мавсум аввалидан буён кузатиб келишади. "Боруссия"дагилар хавбек жамоани қишда тарк этмаслигига умид қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Байно-Гиттенс 17 ёшидан буён "арилар" тизимида тўп тепади. Унинг шартномаси 2028 йилнинг ёзигача амал қилади. Жорий мавсум 20 ёшли чап қанот вингери барча мусобақаларни инобатга олганда 26 ўйинда 11 та гол урди ва 5 та голли узатма етказиб берди. "Transfermarkt" Байно-Гиттенсни 50 миллион еврога баҳоламоқда.
Аввалроқ, футболчи "Боруссия" Чемпионлар Лигасига чиқа олмаса, клубни тарк этиш эҳтимоли юқорилиги ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Фикрлар