"Боруссия" ўз ўйинчисининг нархини 50 млн еврога туширди. У АПЛ ҳақида орзу қилмоқда

Alisher Ostonov
17 апр 2025
"Боруссия Дортмунд" Жейми Гиттенснинг нархини 50 млн еврога туширди.

Аввалроқ, 20 ёшли вингер клубдан кетиш истагини билдирган эди. Футболчи АПЛда ўйнашни орзу қилади.

Гиттенсга Англия Премьер-лигаси клублари, шунингдек "Бавария" даъвогарлик қилмоқда.

Жейми жорий мавсум Бундеслигада 28 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилди.



Alisher OstonovМуаллиф
Манба: x.com/iMiaSanMia