

Дортмунд клуби ва Марко Розе ҳамкорликни тўхтатишди.
"Мавсумни чуқур таҳлил қилган клуб олдинга қадам босишга қарор қилди. Марко Розега омад тилаймиз", - дейилади клуб хабарида.
45 ёшли мутахассис Дортмундга 2021 йилнинг ёзида келган эди, Дортмунднинг "Боруссия" клуби унинг кетиши ҳақида ўтган йилнинг февралидаёқ эълон қилган эди.
"Арилар" жорий мавсум Бундеслигада 34 ўйинда 69 очко жамғарган ҳолда Бундеслигада иккинчи ўринни эгаллашди.



