Доннарумма ПСЖга ўтишининг асосий сабабчиси ким эканлигини айтди

Mirjalol Normatov
21 июл 2021
Дарвозабон Жанлуижжи Доннарумма "Милан"дан ПСЖга ўтишининг асосий сабабчисини айтди.

"Бу клуб ҳақида доимо илиқ фикрлар эшитганман. Жанлуижжи Буффон билан суҳбатлашганимда у менга клубнинг тарихини, ички муҳити ажойиб эканлигини айтиб берди.

Ушбу суҳбат менинг бу ерга келишимга асосий туртки бўлди. Бундан хурсандман. Ушбу клубнинг бир бўлаги бўлаётганимдан хурсандман. Барчамиз биргаликда ғалабаларга эришамиз", - деди Доннарумма.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: twitter.com/PSG_inside