

ПСЖ дарвозабони Пеп Гвардиола жамоасига ўтишга қизиқмоқда.
"Манчестер Сити" ва ПСЖ ўртасида музокаралар олиб борилмоқда, трансфер суммаси дастлаб сўралган 50 млн евродан камроқни ташкил этади, дея хабар бермоқда Фабрицио Романо.
Шу билан бирга, келишув ҳамон Эдерсоннинг ёзда кетишига боғлиқ ва "Галатасарой" ҳамон бразилиялик посбонга қизиқиш билдирмоқда.



