Доннарумма "Галатасарой"дан таклиф олган. Истанбулликлар дарвозабоннинг ПСЖ билан музокараларидаги қийинчиликдан фойдаланмоқчи

Alisher Ostonov
27 июл 2025
Жанлуижи Доннарумма Туркияга йўл олиши мумкин.

"Галатасарой" дарвозабон ва "ПСЖ ҳозирча шартномани узайтириш борасида келиша олмаётганидан фойдаланиб қолмоқчи. Истанбулликлар аллақачон "Милан" тарбияланувчисига таклиф билан чиққан.

Аввалроқ, Доннаруммага "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Дарвозабон ПСЖда қолишни исташини айтган.


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: Foot Mercato