Доменек: "Барселона" Ла Лигани кучли бешликда якунланишига ишончим комил эмас"

Aslanov Jasurbek
24 сен 2021
Таниқли француз мураббийи Раймон Доменек "Барселона"даги ҳозирги ҳолати ҳақида гапирди.

Аввалроқ "Барселона"ни бир вақтлар каталонияликлар таркибида футболчи сифатида ўйнаган Тьерри Анри бошқариши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.

"Тьерри Анри "Барселона"ни бошқариши мумкинми?" Нега бўлиши мумкин эмас? У клуб ва унинг фалсафасини биладиган мураббий. Аммо бугунги "Барселона"да ҳар қандай мураббий жабр кўради. Уларда яхши ўйинчилар бор, лекин улар жаҳон даражасидаги футболчилар эмас. Агар жароҳатланганлар қайтмаса, "Барселона" Ла Лигани кучли бешликда якунлашига ишонмайман", — дейди Доменек.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: beIN Sports