“DOCTORS COMMUNITY CUP – TASHKENT – 2019” ХАЛҚАРО ТУРНИРИГА ҚУРЪА ТАШЛАНДИ

Aslanov Jasurbek
26 мар 2019
Жорий йилнинг 25 – 30 март кунлари Тошкент шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ва Украина шифокорларининг футбол жамоалари иштирокида “Doctors Community Cup – Tashkent – 2019” халқаро турнири бўлиб ўтмоқда.

Ушбу мусобақа Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ташаббуси билан ўтказилмоқда.

25 март куни мусобақанинг тантанали очилиш ва қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Қуръа натижаларига кўра, 1-гуруҳда Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон ҳамда 2-гуруҳда Қозоғистон, Беларусь ва Украина давлатлари шифокорларидан иборат терма жамоалар ўрин олди. Ўйинлар эртага, 26 мартдан бошланади.




Эслатиб ўтамиз, ушбу халқаро турнир доирасида “Тиббиёт ва спортда инновациялар” мавзусидаги илмий-амалий семинар ҳам ўтказилиши ва унда тиббиётнинг долзарб масалалари бўйича шифокорларнинг ўзаро тажриба ва фикр алмашиши кўзда тутилган. Шунингдек, меҳмон жамоаларнинг Самарқанд шаҳрига саёҳатини ташкил қилиш орқали уларга юртимизнинг туристик салоҳияти ва имкониятларини кенг намойиш қилиш режалаштирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia