UZ

Сўнгги янгиликлар

22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  0 21:59Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф": Бензема ва Канте асосий таркибда!  11 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  6 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3 19:02"Динамо" бразилиялик футболчиси билан хайрлашди  1 18:34"Нефтчи" , "Пахтакор", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси  8 18:08Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансфер бозоридаги позициясини очиқлади  5 17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0 17:41"Динамо" БААда йиғин ўтказади  2 17:13Неймар операцияни бошдан кечирди  4

Диёрбек Мирзабоев: “Олдимизга қўйилган мақсад, иқтидорли футболчиларни бош жамоага етказиб бериш” Янгиликлар

Диёрбек Мирзабоев: “Олдимизга қўйилган мақсад, иқтидорли футболчиларни бош жамоага етказиб бериш”

Биринчи лига вакили Муборакнинг “Машъал-2” жамоаси айни дамда турнир жадвалида 41 очко жамғарган ҳолда 7 поғонада бормоқда.

Кўпчилик футбол мухлислари “Машъал-2” жамоаси олий лига вакили “Машъал” жамоасинингнинг фарм клуби эканлигини яхши билади. Айни дамда жамоага ёш мураббий Диёрбек Мирзабоев устозлик қилмоқда. Биз Мирзабоев билан боғланиб жамоа олдига қўйилган вазифаси ва навбатдаги ўйинлар ҳақида суҳбатлашдик.

-  Жиззахнинг “Зомин” жамоасига қарши учрашувда (1:1) ҳисобида дуранг натижа қайд этдинглар. Ушбу баҳс сизлар учун қанчалик қийин бўлди?

-  Жиззахнинг “Зомин” жамоаси бизнинг рақобатчимиз десам ҳам бўлади. Чунки биз улардан 1та кам ўйин ўтказган ҳолда 1 очкога олдинда бораяпмиз. Агарда ғалаба қозонганимизда биз уларни 4-5 очкога ортда қолдириб кетардик. Чемпионат бошланганидан бери бу даражада қизиқарли ўйинни бўлмаганди. Жамоа аъзоси Шаҳзод Убайдуллаевда гол уриш учун 3-4 маротаба имконият бўлди, аммо улардан фойдалана ололмади. Ёш футболчи бўлгани учун бироз тажриба етишмаган бўлиши мумкин. Ҳакам томонидан белгиланган 11 метрлик жарима зарбасини голга айлантира ололмадик. Ўйин бўйича устунлик биз тарафда бўлди. Афсуски дарвозамиздан гол ўтказиб юбордик ва дуранг натижа қайд этдик. Ғалаба қозонишни жуда ҳам истагандик.

-  Эртага “Янгиер” жамоасига қарши баҳс олиб борасизлар. Ушбу учрашувга тайёргарлик қай даражада ўтказилмоқда?

-  Янгиер шаҳрига бугун етиб келдик. Бир нечта футболчиларимиз эртага майдонга туша олмайди. Мирмухсин Юсупов, Суннат Рустамов, Хусниддин Алиқулов сариқ карточкалари кўпейиб кетгани сабабли жамоамизга ёрдам бера олмайди. Ёдгор Назаров ва Дониёр Умаров жароҳати борлиги сабабли “Янгиер”га қарши учрашувни ўтказиб юборади. 

 

-  Сиз “Машъал”нинг фарм клубига яъни “Машъал-2” жамоаси бош мураббийисиз. Раҳбарият олдингизга қайдай вазифа қўйган?

-  Бизнинг олдимизга футболчиларни бош ва ёшлар жамоасига яхши, қобилиятли футболчиларни етказиб бериш вазифаси қўйилган. Мени олдимга қўйилган вазифа иқтидорли футболчиларни бош жамоамизга етказиб бериш.

Бу йилги биринчи лига баҳслари якунланишига ҳам 10та тур қолди. Неча нафар футболчи бош жамоага йўл олиши мумкин? Кўз остингизга олиб қўйган футболчилар борми?

-  1998-99 йилда таваллуд топган футболчилар олий лигада тўп тепишиги бироз эрта бўлса керак, деб ўйлайман. Бундай ёшдаги футболчиларни бош жамоамиз машғулотларига таклиф қилиб уларни ўйинини ўстириб борса бўлади. Биринчи лигада тўп тепаётган айрим футболчиларни раҳбариятимиз кўз остига олиб қўйган. 


Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди

Муаллиф :
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика