Диёр Холматов: "Жароҳатдан қутулишимга бир ярим ой вақт керак бўлди"
15 июн 11:42
Янгиликлар
Диёр Холматов: "Жароҳатдан қутулишимга бир ярим ой вақт керак бўлди"
Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган "Бунёдкор" – "Пахтакор" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар ярим ҳимоячиси Диёр Холматов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Жароҳатдан фориғ бўлиб, майдонга қайтганимдан хурсандман. Ўйинга келсак, чиройли беллашув гувоҳига айландик. Афсуски, вазиятлардан фойдалана олмадик. Энди кейинги ўйинга тайёргарлик кўрамиз.
Жароҳатдан қутулишимга бир ярим ой вақт керак бўлди, бу вақт ичида ўйинларда иштирок эта олмадим. Ҳозирги ҳолатим анча яхши. Хавотир йўқ. Чунки спортчи ҳар қандай синовларни енгиб ўтиши керак", деди 22 ёшли футболчи.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар