Диёр Холматов: "Ҳар бир учрашувда "Пахтакор" брендини ҳимоя қилиш учун ўйнаймиз"

Aslanov Jasurbek
4 мар 2024
"Сурхон"-"Пахтакор" (0:3) учрашувидан сўнг "шерлар" ярим ҳимоячиси Диёр Холматов фикрлари билан ўртоқлашди.

"Суперлигани яхши кайфиятда бошлаб олдик. Мақсадимиз мухлисларни хурсанд қилиш эди. Ниятимизга етдик. Бу - "Пахтакор". Биз ҳар бир ўйинда шу клуб брендини ҳимоя қилиш учун тўп тепамиз. Мақсад эса фақат чемпионлик. 


"Насаф" билан ўйинга одатдагидек тайёргарлик кўрамиз. Қўрқинчли томони йўқ. Ғалаба учун майдонга чиқамиз",- дейди Диёр Холматов.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia