

"Дам олиш кунлари кучли бешлик ўйинлари эрта бошланади, мухлислар иккига бўлинишларига тўғри келади. Еврофутболни дам олиш куни уйда кўриш ёқимли. Биз эса мана шундай мухлисларнинг ҳам стадионларга келишидан манфаатдормиз. Демак, еврофутбол вақти билан рақобатлашиш эмас, ҳисоблашиш шарт. Биз футбол учрашувларини имкони борича ишдан кейинги вақтларга қўйишга интилишимиз тўғрироқ бўлади", - деб ёзади Диёр Имомжўжаев.
Суперлиганинг дастлабки олтита тури қайси саналарда ўтказилиши маълум бўлди



