UZ

Диёр Имомхўжаев: "Суперлига форматининг ўзгариши борасидаги гап-сўзлар асоссиз" Янгиликлар

Диёр Имомхўжаев: "Суперлига форматининг ўзгариши борасидаги гап-сўзлар асоссиз"

Теглар :  Суперлига
ПФЛ бош директори маслаҳатчиси Диёр Имомхўжаев Суперлига формати ўзгариши мумкинлиги борасида фикр билдирди.

У бу ҳақда ўзининг телеграм каналида маълум қилди.

"Аллақачон 20-тури якунига етган Ўзбекистон Суперлигасининг формати ўзгармайди.

Аввалдан белгилаб қўйилганидек, Суперлига клублари 22-турдан кейин иккига бўлинади. Дастлабки олти ўрин эгалари кейинги 10та тур давомида чемпионлик курашини ўзаро давом эттиради. Кейинги олтилик эса Суперлигадаги ўрнини сақлаб қолиш учун рақобат ҳосил қилади.

Бунда "олтин очко" қоидаси ўз кучини сақлаб қолади. Профессионал футбол лигаси мавсумнинг қоқ ўртасида чемпионат формати ўзгаришини мантиқсиз иш деб ҳисоблайди. Бунгача бўлган гап-сўзлар эса ҳеч қандай асосга эга эмас", - деб ёзди Д.Имомхўжаев.

Рейтинг: +42   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг