UZ

Сўнгги янгиликлар

13:58"Париж" Беллингемга кўз тикди  2 13:30Германиялик тажрибали мутахассис "Нефтчи"да Исмоиловга кўмаклашади  10 13:10Европанинг энг кўп жисмоний куч талаб қиладиган лигалари  5 12:43Спорт олами юлдузлари Рио Фердинанд, Шакил О'Нил ва Уэйн Грецки ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қилади  3 12:22"Машъал" "Бухоро"ни Қаршида қабул қилади  4 12:09"Қўқон-1912" асосий футболчилари билан битимни узайтирди  0 11:46Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Россияга қарши учрашувлар учун қайдномаси маълум  2 11:43TVCOM'да бугунги ўйинлар: АПЛ ўзбек шарҳида, Италия кубоги ва бошқалар  1 11:25"Бунёдкор"нинг икки футболчиси "Сўғдиёна"га ўтишга яқин  2 10:40Мавсумнинг омадсиз 10 та трансфери — "Насаф" "топ"!  5 10:25Самвел Бабаян: “Биргаликда янги тарих яратамиз”  19 09:59"Насаф" футболчиси "Андижон"га ўтмоқда  11 09:32Россия терма жамоаси устози: “Ўзбекистонга қарши иккита қийин, шунинг баробарида қизиқарли ўйинлар бизни кутиб турибди”  6 09:06"Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  6 08:42Ўткир Юсупов фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  20

Диёр Имомхўжаев: "Ўзбекистон Кубоги финалини қабул қилиш учун даъвогарлар сони кўпайди" Янгиликлар

Диёр Имомхўжаев: "Ўзбекистон Кубоги финалини қабул қилиш учун даъвогарлар сони кўпайди"

Кеча 2021 йилги Ўзбекистон кубоги финалини қабул қилиш учун 5та клуб ариза юборгани ҳақида хабар чиққанди.

"Кечаги постимиздан сўнг Ўзбекистон Coca-Cola кубогининг финал учрашувига мезбонлик қилиш истагини кечикиб бўлса-да яна беш клуб билдирди: "Насаф", "Шўртан", "Қизилқум", "Турон" ва "Навбаҳор". Демак, даъвогарлар сони эндиликда 10 тани ташкил қилади. Юқоридагилардан ташқари АГМК, "Бунёдкор", "Пахтакор", "Локомотив" ва "Сурхон" ҳам бор.

Аризалар 14 мартга қадар қабул қилиниши белгиланганди. Шундай бўлса-да, биз кечиккан клублар аризасини ҳам қабул қиламиз. Зеро айрим клублар раҳбарларининг бепарволиги, ўша ҳудуд мухлисларини эҳтимолий финалдан мосуво қилмаслиги керак деган хулосага келдик.

Ариза топширган 10 та стадион ичидан регламент талабларига жавоб бера оладиганлари танлаб олинади ва улар 18 март куни бўлиб ўтадиган қуръа маросимига даъвогар сифатида киритилади", - деб ёзади Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналида. 

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика