Диёр Имомхўжаев: "ОФК кубоги ғолиби 1,5 миллион долларга эга чиқишини инобатга олсак, уни бегона қилмаслигимиз керак"

Alisher
29 июл 2020
ЎзПФЛ раҳбари Диёр Имомхўжаев клубларимизга халқаро майдонда берилган квоталар ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Демак:

- Coca Cola Суперлига чемпиони — ОЧЛ гуруҳ босқичида ўйнайди.

- Coca Cola кубоги ғолиби — ОЧЛ плей-оффда иштирок этади. 

- Coca Cola Суперлига вице-чемпиони — ОФК кубоги гуруҳ босқичи, агар...


...агар Coca Cola кубоги ғолиби ОЧЛ гуруҳ босқичига йўл олса. Ололмаса, унинг ўзи ОФК кубоги гуруҳ босқичида ўйнайди, Coca Cola Суперлига вице-чемпиони эса халқаро майдонсиз қолади. 

Ҳар қандай ҳолатда ҳам клубларимиз учун ОФК кубогини ютиш имконияти сезиларли кўп. Ғолиб 1,5 миллион долларга эга чиқишини инобатга олсак, уни бегона қилмаслигимиз керак.


AlisherМуаллиф
Манба: t.me/diyorimamkhodjaev