UZ

Сўнгги янгиликлар

19:54"Ланс" собиқ бош мураббийи Уилл Стилл Англия клубига бош мураббий этиб тайинланди  0 19:25"Турон" — "Тобол". Таркиблар маълум  0 19:23Суперлига. "Пахтакор" – "Хоразм" (матнли трансляция)  2 19:02Ла Лига. "Атлетико" ўйиннинг сўнгги қисмида "Жирона"ни тор-мор келтирди, Сорлотдан хет-трик. Мадрид клуби мавсумни учинчи ўрин билан якунлади  1 18:58АПЛ. Сўнгги тур ўйинлари учун таркиблар маълум  12 18:45Суперлига. "Навбаҳор" - "Қўқон-1912" 3:0 (матнли трансляция)  13 18:35"Ал Батаеҳ" — "Ал Ваҳда". Ғаниев ва Эркинов жамоалари ўртасидаги ўйин учун таркиблар маълум  0 18:16Муҳим беллашувга оз қолмоқда. Терма жамоа йиғинига ким қайси вақтда етиб келади?  5 17:47"Интер" 27 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0 17:13"Наполи" Аллегрига бир мавсум учун 6 миллион евро таклиф қилиши мумкин  0 16:22"Милан" Рейндерснинг нархини "Манчестер Сити"га маълум қилди  1 15:47"Арсенал" "Милан" етакчиларидан бирига қизиқиш билдирмоқда  1 15:17Расман: Хаби Алонсо — "Реал" бош мураббийи  11 14:48"Атлетик" бош мураббийи "Барселона"нинг Уильямсга қизиқиши ҳақида гапирди  5 14:12"Интер" "Рома" футболчисини харид қилмоқчи  6

Диёр Имомхўжаев: "Футбол бирламчи эмас, инсонийлик, инсонлар хавфсизлиги, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари доим бирламчи" Янгиликлар

Диёр Имомхўжаев: "Футбол бирламчи эмас, инсонийлик, инсонлар хавфсизлиги, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари доим бирламчи"

ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев телеграмдаги саҳифасида сўнгги кунларда ўзбек футболида содир бўлган ҳолатлар бўйича фикрларини билдирди.

"Футбол ҳиссиётларга бой ўйин. Биз ўйин вақтида мутахассислар ҳиссиётини тўғри тушунамиз. Улар ҳакамни сўкади, футболчиларни сўкади, ВАР тизимини сўкади — барчаси табиий ҳолат. 

Мухлислар ҳам шундай. Айтайлик, бир неча минг кишининг оғзига элак тутишнинг иложи йўқ. Чунки мухлислар орасида албатта тарбиясизлари, савсиясизлари ҳам бўлади. Расмий шахслар эса бунга эътибор қилмасликка мажбурлар. Ҳар акиллаган итга жавоб қайтарган томон ғолиб ҳисобланмайди. Бутун стадион жўр бўлиб сўкса, ҳар бир мухлис билан ҳисоб-китоб қилишнинг имконияти йўқ. Бизни ҳам сўкишади, изоҳларда, стадионларда ва ҳоказо. Игнор қиламиз, нормал ечим шу. 

Қандайдир Англияда бирор клуб расмийлари журналистга ҳужум қилса, унинг техник воситаларини ўзбошимчалик билан тортиб олса, жамоатчилик уни тинч қўймайди, масала ҳатто истеъфогача етиб боради, ҳолат шу клуб ва расмийларнинг кейинги фаолиятига ҳам жиддий таъсир қилади. Чунки ҳужумга учраган инсон ўрнида эртага сиз бўлмаслигингизга ҳеч ким кафолат бермайди. 

Бизда ҳар ким ахборот олиш ва уни тарқатиш ҳуқуқига эга. Футболимизда у ким бўлишидан қатъий назар Регламентга амал қилишга мажбур. Ҳеч кимнинг шоҳи йўқ. "Насаф" мураббийининг иши ҳам қўмитага оширилди, ўз вақтида "Сўғдиёна" мураббийининг иши ҳам оширилган. Эртага "Пахтакор" мураббийи ҳам шу каби уятли ишлар қилса, унга нисбатан ҳам чора кўрилади. Биз мусобақаларимизда фаолият олиб бораётган ОАВ вакилларини шу мусобақалар доирасида ҳимоя қиламиз. Агар ОАВ бирор мураббийнинг шахсий ҳудудига рухсатсиз, этика нормаларига зид равишда кириб борса, биз албатта шу мутахассис томонида бўламиз. 

Самвел Бабаяннинг Наманганда фаолият олиб боришида ютуқлар бўляпти. Клуб чемпионлик учун даъвогар, фарм-жамоа Про лигага яқин турибди, U19 жамоа ҳам олтин медаллар учун асосий курашчи. Coca Cola Суперлигасида кучли рақобат бўлиши учун бизга Бердиевлар, Қосимовлар, Бабаянлар, Абрамов-у Шацкихлар керак. Бироқ бунда ҳамма тенг. Ҳеч қайси бири алоҳида ваколатларга эга эмас.

Ва албатта мухлислар ҳам кенгроқ фикрлашларини истардик. Майдонга тош улоқтираётган аҳмоқлар учун битта саволимиз бор: майдонда отангиз ёки фарзандингиз бўлса ҳам шу ишни қилармидингиз? Савол ҳеч бўлмаса ўйлантириб қўйган бўлса, жилла қурса виждонингиз бор. Шу ҳам таъсир қилмаса, манқуртдан фарқингиз йўқ. Футбол бирламчи эмас, инсонийлик, инсонлар хавфсизлиги, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари доим бирламчи. Буни ҳурмат қилиш шарт!", – дейилади хабарда.

Рейтинг: -18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика