Дитмар Хаманн: "Алонсонинг салоҳиятини йўқотиш учун 5-6 ойнинг ўзи етарли бўлди"

Mirjalol Normatov
12 дек 2025, 20:35
"Бавария" собиқ футболчиси Дитмар Хаманн "Реал" бош мураббийи Хаби Алонсонинг ҳозирги ҳолати ҳақида гапирди.

"Барчаси 2024 йилги "Олтин тўп" топшириш маросимидан бошланди. Ўшанда "Реал" ва Винисиус ушбу маросимга бойкот эълон қилишган ва Вини клуб учун муҳим эканлигини исботлашга ҳаракат қилишганди.

Орадан кўп ўтмай "Барселона"га қарши баҳс ўтди ва унда Вини 70-дақиқада алмаштирилди. У катта шов-шув кўтарган бўлса-да, жазоланмади.

Мураббийлар эса бу ҳолатни сўнгги ойлардаги воқеликларнинг асорати деб ҳисоблашди ва барчасига кўникишди. Энди эса футболчиларни бошқариб бўлмаяпти.

Энг қизиғи, истиқболли мураббийнинг салоҳиятини йўқотиш учун 5-6 ойнинг ўзи етарли бўлди", - деди Хаманн.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sky Sport