UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Эльче" билан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  11 02:00А Серия. "Интер" ҳамда "Милан" ўртасидаги тўқнашув авжида! (онлайн ҳисоб)  6 01:19Камбэк: Бабаян собиқ жамоасига қайтмоқда  13 00:49Саудия Арабистони. Роналду навбатдаги голини урган ўйинда "Ал Насср" "Ал Ҳалиж"ни тор-мор этиб, етакчиликни мустаҳкамлаб олди  7 00:41Ла Лига. "Атлетико" автогол эвазига "Хетафе"дан устун келди ва бошқа натижалар   0 00:33Бундеслига. "Лейпциг" "Вердер" устидан ғалаба қозониб, иккинчи ўринга кўтарилди, "Унион" минимал ҳисобда ютди  0 00:23Туркия Суперлигаси. Ютиб турган "Ризеспор" иккинчи бўлимда "Фенербахче"дан 5 та гол ўтказди, Алиқулов туширилмади  2 00:08А Серия. "Рома" "Кремонезе"ни ютиб, пешқадам бўлиб олди ва бошқа натижалар  2 23:32АПЛ. "Арсенал" "Тоттенхэм"ни тор-мор келтирди, Эзедан хет-трик!  20 23:18Лига 1. "Лион" охирги ўриндаги "Осер"ни ютолмади, "Брест" ўз уйида ғалаба қозониб, хавфли ҳудуддан чиқиб кетди  0 22:45Грузия чемпионатининг энг яхши ҳимоячиси фаолиятини Суперлигада давом эттиради  6 22:20"Йил кашфиёти" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  11 21:48Элит ОЧЛ баҳси ўзбекистонлик ҳакамларга ишониб топширилди  4 21:25"Насаф" – "Трактор" баҳсини малайзиялик ҳакамлар бошқаради  1 21:07Ўзбекистонлик ҳакамлар U-17 Осиё Кубоги саралаши ва CAFA U-18 мусобақаларида ишламоқда  0

“Динамо” янги мавсум олдидан таништирув маросимини ўтказди Янгиликлар

“Динамо” янги мавсум олдидан таништирув маросимини ўтказди

«Динамо» жамоаси 2023 йилги Про лига янги мавсуми олдидан футболчилар тақдимот маросимини ўтказди.

Янги футбол мавсуми старти олдидан ўтказилиши анъана тусини олган таништирув маросимида «Динамо» футбол жамоасининг бу йилги янги таркиби таништирилди. Самарқанд шаҳридаги «Ипак йўли» туризм халқаро университети катта залида ўтган тадбирда вилоят ҳокимлиги, клуб ва мутасадди раҳбарлар ва 200 нафарга яқин энг фаол мухлислар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Тақдимот маросимини Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Рустам Қобилов очиб бериб, «Динамо» жамоаси бу йил мухлисларни хурсанд этиб, Суперлигага қайтиши лозимлигини таъкидлаб, клубга бу машаққатли вазифани бажаришда омад ва зафар тилади.

Мухлисларнинг қарсаклари остида бирин-кетин «Динамо» жамоасининг барча 26 футболчиси таништирилиб, уларга янги либослар топширилди. Ўйинчиларнинг 15 нафари янги, 11 нафари эса ўтган йилги таркиб аъзоларидир.

Шундан кейин жамоа бош мураббийи Вадим Абрамов саҳнага чиқиб, «Динамо» олдига Суперлига вазифаси тургани, Самарқанддек шаҳар жамоаси юқори ўринларда бўлишга муносиблигини айтди. Жамоа сардори Эркин Байдуллаев ҳам футболчилар номидан сўзга чиқиб, энг аввало самарқандлик мухлисларни хурсанд этиш учун барча бор имкониятини ишга солишини билдирди. Шунингдек, легионерлардан ганалик Дэррик Менсаҳ ва Кожо Жоэль ҳам мухлислар олдига чиқиб, ишончни оқлашга ҳаракат қилишларини айтишди.

Фан-клуб етакчиси Шавкат Бурҳонов, жонкуяр мухлислар ҳам сўзга чиқиб, «Динамо»нинг Суперлигага қайтиши учун елкама-елка туриб, қўллаб-қувватлашга тайёр эканликлари ҳақида гапиришди. 

Очиқ савол-жавоб ва юқори кайфиятда ўтган тадбир якунида фаол ва фахрий мухлислар ўз таклифларини вилоят ҳокими ўринбосари Рустам Қобиловга билдириб, ижобий жавоб олишди. Хусусан, Про лига 1-тур ўйини доирасида 16 март кунги Муборакдаги «Машъал»га қарши сафардаги ўйинга бориб келиш учун фаол ва фахрий мухлислар учун автобус ажратиладиган бўлди. Стадиондаги шароитлар масаласи ҳам ўрганилиши маълум қилинди. 

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика