“Динамо” (Владивосток) кипери ўзини ойнадан ташлаб, ҳалок бўлди. Бунга уни таркибдан чиқаришгани сабаб бўлгани айтилмоқда
26 фев 2023 09:20
Янгиликлар
“Динамо” (Владивосток) кипери ўзини ойнадан ташлаб, ҳалок бўлди. Бунга уни таркибдан чиқаришгани сабаб бўлгани айтилмоқда
19 ёшли дарвозабон Давид Алексеев “Урал” тарбияланувчиси ҳисобланарди ва асосий жамоада ўртоқлик ўйинларида иштирок этганди.
Кейинчалик эса у “Динамо” (Владивосток) клубига кўчиб ўтди ва жорий мавсум 2-лигада 9 та учрашувда қатнашишга улгурганди. Алексеевнинг собиқ шериги Сергей Вирупаевнинг таъкидлашича, Давиднинг ўз жонига қасд қилишига “Динамо”нинг футболчилар рўйхатидан чиқарилгани сабаб бўлган. У ҳиссиётларини енга олмай, ўзини ойнадан ташлагани айтилмоқда.
Бироқ, Владивосток клуби Вирупаевнинг кўрсатмаларини тасдиқламади. Жамоа ҳозирда иккинчи дивизионда 6-ўринда кетмоқда.
Фикрлар