

Самарқанд шаҳри жамоаси Вадим Абрамов учун фаолиятидаги еттинчи клуб ҳисобланади. Мураббий бунга қадар НБУ-Осиё, "Трактор", "Локомотив", "Астана", "Нефтчи", "Бунёдкор" жамоаларини бошқарган. "Локомотив" билан чемпионатда кумуш медаллари ва мамлакат кубоги, Суперкубогига эга чиққан. "Бунёдкор" билан 2019 йил бронза медалларини қўлга киритган.
2006-2008, 2011-2012 йилларда Ўзбекистон олимпия терма жамоаси, 2010-2012, 2019-2021 йилларда Ўзбекистон миллий терма жамоасида бош мураббий лавозимида ишлаган.



